Совутгич камералари
Совутгич камералари
Совутгич камералари
Совутгич камералари

Совутгич камера ички бўлинмалар; босимни мувозанатда ушлаб турувчи махсус клапанлар; совуқнинг чиқиб кетишини олдини олувчи ҳаво пардалари; иссиқлик ишлаб чиқармайдиган ёритиш тизими (одатий лампалар истеъмол қилган энергиясининг 80% ни иссиқликка айлантиради); шунингдек, камера ичидаги ҳавони тозалаш учун кўмирли филтрлар билан жиҳозланиши мумкин. Камералар эшиги икки турда бўлади: сурилиб очиладиган ва табақали (тортиб очиладиган), шунингдек, эшиклар ёруғлик тирқиши ўлчами бўйича ҳам фарқланади.

Саноат совутгич камералари турлари

Совутгич камералар ичидаги ҳарорат бўйича бир неча турда бўлади ва барчасининг қўлланилиш соҳаси мавжуд. Умуман олганда, бундай ҳарорат режимлари учга бўлинади:

Ўрта ҳароратли совутгич камералар – бундай камераларнинг ичида нол даража атрофидаги ҳарорат (+5°С ~ -5°С) ушлаб турилади ва, биринчи навбатда, музлатилса кўриниши ва таъм хусусиятларини йўқотадиган мева ва сабзавотлар учун мўлжалланган (масалан қулупнай музлатилганидан сўнг эритилса, “пюре”га айланади – унинг меваси шаклини ва кўринишини йўқотади; картошка музлатилганидан сўнг қўшимча ширин таъмга эга бўлади). Бундан ташқари ўрта ҳароратли совутгич камералар янги узилган гуллар, тамаки ва мўйна маҳсулотларини сақлаш учун ҳам қўлланилади.

Паст ҳароратли совутгич камералар -5°С дан -30°C дарагача ҳароратни ушлаб туради. Бундай камераларда гўшт, парранда, балиқ ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлар сақланади.

Кескин музлатиш камералари ва тез музлатувчи камералар гўшт ва меваларни совутгич камераларда сақлашдан аввал тезкор музлатиш учун қўлланилади (меваларни тез музлатилганида витаминлар сақланиб қолади, кескин музлатилган гўшт пиширилса янада юмшоқлашади). Кескин музлатиш камераси маҳсулотларни узоқ муддат сақлаб туриш учун мўлжалланмаган – улар фақат тезкор музлатиш учун қўлланилади.

Совутгич камерани қуришни бошлашдан аввал унинг ичида қандай ҳарорат бўлишини белгилаб олишингиз керак. Қуриш вақтида совутгич камераларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга ва ўрта ҳароратли совутгич камерани кескин музлатувчи камерага айлантитириш мураккаб ва катта ҳаражат талаб этадиган жараён.

Совутгич камера – бу сақлаш, кўп ҳолларда эса мева ва сабзавотлар, гўшт, гуллар, айрим дори воситалари ва бошқа кўплаб маҳсулот турларини сотиш учун энг муҳим объект.

Компаниямиз лойиҳа тайёрлайди ва сиз учун исталган ўлчамдаги совутгич камерани қуриб беради; барча зарур ускуналарни етказиб беришни амалга оширади (бизда совутгич камералар учун кенг ассортиментдаги ускуналар мавжуд); зарур ҳолларда совутгич камерангизни таъмирлаш ёки модернизация қилади!

Агар Ўзбекистонда энг сифатли совутгич камера керак бўлса – шунчаки, бизга қўнғироқ қилинг!

Tanlash