Совутгич қурилмалар белгиланган хона (совутгич камера) ҳароратини атроф-муҳит ҳароратидан 100С – -1500С паст ҳолда ушлаб туриш учун мўлжалланган. Камерадан иссиқликни олиб чиқиш истеъмол қилинаётган энергия туфайли амалга оширилади. Совутгич қурилма лойиҳалаштирилган бино, совутиладиган муайян объект, совутиш ҳароратининг талаб қилинадиган интервали, энергия манбайи ва совутиш воситаси (сув ёки ҳаво) га боғлиқ ҳолда танланади.

Server Service компанияси совутгич машина ва қурилмаларни ўрнатиш, таъмирлаш ва кафолат муддатидан кейинги сервис хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Корхона ва дўконлардаги масофавий совуқлик билан таъминловчи марказларни таъмирлайди.

Битта совутгич камерада бир ёки бир нечта совутгич қурилмалар, ёрдамчи ускуналар жамланмаси: энергия ва сув таъминоти тизими, назорат қилувчи ва ўлчовчи асбоблар, бошқариш қурилмалари, шунингдек, совутилаётган объект билан ҳарорат алмаштириш тизимидан фойдаланиш мумкин. Совутгич қурилмаси бино ичида, очиқ ҳавода, транспортда ва белгиланган ҳароратни ушлаб туриш ва ҳаводан ортиқча намликни ажратиш талаб этиладиган турли жойларга ўрнатиш мумкин.

Совутилаётган объект билан иссиқлик алмаштириш тизими қуйидагича:

  • Совуқлик агентининг бевосита совутиши билан
  • Ёпиқ тизим бўйича
  • Қуруқ музли совутиш каби очиқ тизим бўйича
  • Ҳаво совутиш машинасидаги ҳаво билан.

Ёпиқ тизим совуқликни совутиш қурилмасидан совутилаётган объектга олиб борувчи оралиқ совуқлик ташувчи билан бўлиши ҳам мумкин.

Компрессион совутиш ускунаси

Компрессион совутигич қурилма – бу кенг тарқалган совутгич машинаси. У қуйидагилардан таркиб топган:

  • Электр кабелли компрессор
  • Конденсатор блоки
  • Совутгич камераси ичига ўрнатилган ҳаво совутгич
  • Ҳарорат назорати вентил (ҲНР)
  • Хладагент тизимида айланувчи

Схема компрессионной холодильной установки

Компрессион совутгич қурилмаси унда қўлланиладиган компрессор турига қараб турбокомпрессорли, поршенли, ротацион ва винтли турларга бўлинади.

Хладагент (фреон) буғлатгич камерасида босимга учрайди, у босим остида буғга айланади. Буғланган хладагент иссиқликни ўзига олади – шунинг ҳисобига совутгич камеранинг ички майдонида совутиш жараёни содир бўлади.

Компрессор буғланган хладагентни сўриб олади, уни сиқади ва конденсаторга узатади. Конденсаторда сиқилган иссиқ хладагент ҳароратини атроф муҳитга узатади ва суюқликка айланади. Шундан сўнг бутун жараён такрорланади.

ҲНВ бундай совутгич қурилмаларнинг муҳим қисми ҳисобланади. У конденсатор ва буғлатгич босими ўртасидаги фарқни ҳосил қилади. ҲНВ даги ўтказувчи тирқиш совутгич камерадаги иссиқлик камайганида кичраяди.

Совутгич камерага ҳарорат датчиги ўрнатилади ва ҳарорат белгиланган даражага етганида компрессор ўчади. Камерадаги ҳарорат кўтарилганида компрессор қайта ишга тушади.

Ҳароратни -300С дан паст бўлиши зарур бўлган ҳолатларда компрессион совутгич қурилмаларда кўп босқичли ёки каскадли тамойил қўлланилади.

Кўп босқичли совутгич қурилмаларда буғни сиқиш бир неча босқичдан ўтади, у ҳар бир сиқилганида совуб боради.

Каскадли совутгич қурилмаларида бир неча совутувчи агрегат қўлланилади, улар турли хладагаентларда ишлайди.

Абсорбцион совутгич қурилмаси

Абсорбсион совутгич қурилмада икки компонентдан ташкил топган хладагент қўлланилади, улар босим остида буғланганида турли ҳароратга эга бўлади. Пастроқ ҳароратли компонент ҳладагент, юқори ҳароратли компонент абсорбнет ҳисобланади.

  • 0 дан -450С даражагача бўлган диапазонли абсорбсион қурилма учун кўп ҳолларда аммиак-сув қоришмаси қўлланилади.
  • 00 даражадан юқори ҳароратли бўлган совутгич камераларда сув литий бромиди қоришмаси қўлланилади.

Абсорбцион совутгич қурилмаларда компрессор ўрнига абсорбер, насос, праогенератор ва редукцион клапан қўлланилади. Буғлатгичдан пар чиқади ва абсорберга йўл олади, у ерда абсорбцияловчи суюқлик билан қўшилади, бунда абсорбер босими тушади ва унга янги буғ оқими киради. Абсорбер қоришмаси ва хладагент совуйди ва насосга киради, бу ерда унинг босими ортади. Совуқ суюқлик катта босим билан иситгич (буғлатгич) га киради, у ерда унинг кўп қисми буғга айланади – бу пар конденсатор орқали ўтади, абсорбент совуйди ва цикл такрорланиши учун ортга қайтади.

Абсорбцион совутгич қурилмаларидаги механик иш копрессион қурилмалардан кўра камроқ, бироқ улар кўп энергия талаб қилади, чунки энергиянинг кўпчилик қисмини иситгичлар сарфлайди. Абсорбцион қурилмалар катта миқдорда фойдаланилмайдиган иссиқлик (буғ, иссиқ сув, чиқинди газ) мавжуд бўлган корхоналдарда рентабеллик билан қўлланилмоқда.

Буғ эжекторли совутгич қурилмалари

Буғ эжекторли қурилмаларда хладагент сув ҳисобланади, шу сабабли совутгич камера ичидаги ҳароратни 00С дан пасайтириш мумкин эмас.

Бундай қурилма эжектор, буғлатгич, конденсатор, насос ва ҲНВдан таркиб топган. Энергия манбааси 0,3 – 1 МН/м2 ли буғ ҳисобланади. У эжектор жўмрагидан киради ва ўша ерда кенгаяди. Буғлатгичда сувнинг қайнаш ҳарорати таҳминан +50С бўлгани ҳолда паст босими ушлаб турилади буғлатгичда истеъмолчига етиб борадиган сувнинг совуши юзага келади. Пар конденсаторга тушади, ҳароратини атроф-муҳитга беради.

Буғ эжекторли қурилма юқори ёки ўрта босимдаги буғ ва арзон сув мавжуд бўлган корхоналарда қўлланилади. Бундай қурилмалар кемаларда фойдаланилади.

Гирдобли совутгич қурилмлари

Бу турдаги қурилмада совутиш учун гирдобли совутгич блокидаги компрессор билан сиқилган ҳавони кенгайтириш қўлланилади.

Бундай совутгич қурилмаси юқори шовқинли бўлгани, ҳавони 10-20 атмосфера босимигача сиқиш зарурати ва фойдали иш коэффициенти камлиги сабаб кенг тарқалмади. Гирдобли совутгич қурилманинг асосий ютуғи – бу қурилманинг юқори даражада хавфсизлиги (унда электр қўлланилмайди, ҳаракатланувчи қисм ва соғлик учун зарарли кимёвий боғланишлар йўқ) ва чидамлилиги.

Термоэлектрик совутгич қурилмаси

Бундай совутгич машинаси Пельтье элементларига ўрнатилади – у ҳам совутгич элементлари қимматлиги сабаб кенг оммалашмаган. Термоэлектрик совутгич қурилмаси кўп ҳолларда ичимлик суви кулерлари ва бошқа ихчам ҳамда кам қувватли қурилмаларда қўлланилади.

Пельтье ишлаш тамиойили электр токи термо жуфтликлар орқали ўтиши вақтида иссиқлик энергияси ажралиши ёки ютилиши билан изоҳланади. Бундай махсус терможуфтликлар Пельтьенинг совутувчи термоэлементи ҳисобланади.

Tanlash