Совутгич омборлари

Бутун дунёда турли маҳсулотлар ва ҳомашёларни паст ҳарорат остида сақлаш хоналарига талаб ўсиб бормоқда. Деярли, таклиф этилаётган 60% маҳсулот паст ҳароратда сақлашга эҳтиёж сезади, бундай технология билан сақлаш замонавий дунёда муҳим аҳамиятга эга.

Совутиш омборларига бўлган талаб доимо ортиб бормоқда – бу музлатилган яримтайёр маҳсулотлар ва тайёр таомлар бозори, мева ва сабзавотларни узоқроқ сақлаш заруратининг кенгайиши билан изоҳланади.

Замонавий сақлаш омборлари маҳсулотлар сақланадиган ва бошқа турли ёрдамчи хоналардан иборат бинони ўзида акс эттиради. Сақлаш омборлари кирувчи авто ва темир йўллар билан жиҳозланган ҳамда маҳсулотларни қабул қилувчи ва чиқарувчи яширин ёки очиқ эшикларга эга бўлади.

Сақлаш омборлари ишлаш самарадорлиги кўплаб омилларга боғлиқ: сақланадиган маҳсулот ассортименти, омборнинг жойлашган ўрни, ходимлар тоифаси ва бошқалар. Омборни жиҳозлаш ва бизнес-жараёнини автоматизацясини ҳам аҳмиятдан четда қолдириб бўлмайди.

Совутгич омборининг техникалари паст ҳароратда ишлашга мослашган бўлиши шарт ва гигиения талабларига қатъий жавоб бериши керак. Совутгич омборлар турли даражада музлатилишни талаб этувчи озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, ҳар хил фармацевтик препаратларни сақлашга мулжаланган.

Совутгич камералар ичида турли маҳсулотларни сақлаш учун назарда тутилган Цельсий бўйича +4 дан -20 даражагача бўлган ҳароратни ҳосил қилиш имконини беради.

Сақлаш худудида маълум ҳарорат даражасини ҳосил қилиш учун электрон мониторинг ва диспечерлик қилиш тизимига эга замонавий совутгич ускуналари қўлланилади.

Server Service компанияси совутгич омборларини СЭСнинг барча талаблари ва мижознинг алоҳида истакларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштиради. Омборни лойиҳалаш ва қуриб битказиш ишлари компаниямизнинг олий тоифали мутахассислари томонидан бажарилиши омборнинг сифати ва узоқ вақт хизмат қилишининг гарови ҳисобланади.

Совутгич камераларини қуриш учун тишли ва қулфли пенополиуретанли профил панеллар қўлланилади. Бу совутгич камера тезкорлик билан йиғилишини таъминлайди ва омборни бир неча бор бузиш ва қайта йиғиш, панелларни қўшган ёки олиб ташлаган ҳолда омбор ҳажмини ўзгартириш имконини беради.

Сэндвич-панелларнинг қалинлиги омборнинг нимага мўлжаллангани ва маҳсулотни сақлаш ҳарорат режимини ҳисобга олган ҳолда танланади. Мазкур конструктив ечим ўрнатилаётган камера ишончлилиги ва совуқ ҳарорат кўприклари бўлмаслигининг гарови бўлади.

Совутгич омборлар ва камералар юк тушиши ва юклаш шартлари ҳисобга олинган ҳолда икки табақали тортиб очиладиган ёки суриб очиладиган эшиклар билан жиҳозланади. Совутгич омборларни қуришда ишлатиладиган барча материаллар озиқ-овқат индустриясида қўлланилишига санитария хизмати томонида рухсат берилган ва тегишли сертификатларга эга. Совутгич камера ва терминаллар учун совутиш ускуналарини танлаш ҳаридорнинг техник топшириғи бўйича амалга оширилади. Совутгич қурилмалар маҳаллий об-ҳаво ва мижознинг алоҳида истакларига боғлиқ ҳолда танланади. Совутгич ускуналар ЕСО фирмасининг иссиқлик алмаштиргич ускунасига эга поршенли ёки винтли Bitzer компрессори асосида йиғилади, бу юқори ишончлилик ва бутун хизмат давомида ишнинг сифатли бўлишини таъминлайди.

Server Service компанияси Ўзбекистонда совутгич омболрларни қуришни амалга оширади, совутгич омборингизнинг сифатли лойиҳасини ишлаб чиқади ва исталган совутгич қурилмасини монтаж қилади.