Совутгич пештахталарнинг кўриниши, ишлаб чиқарувчи-завод, қурилиш турига боғлиқ ҳолда узлуксиз ишлай олмайди. Механизмлар ва узелларнинг қисман ёки бутунлай ишдан чиқишининг олдини олиб бўлмайди. Кўп ҳолларда вентилятор ҳарорат назоратчиси, электровентилятор буғлатгич, термостатлар, босим релеси, электровентилятор конденсаторини алмаштириш талаб этилади.

Мураккаблик даражасига қараб совутгич пештахталарни таъмирлашни бошқа совуқлик ишлаб чиқарувчи савдо ускунасини ўрнатиш билан таққослаш мумкин. Носозлик сабаби аниқланганидан сўнг, уста механик ва электрик носозликларни бартараф қилади, ишдан чиққан қисмларни алмаштиради. Таъмирлаш ишлари, қоидага кўра, ўз жойида амалга оширилади. Фақатгина ўта мураккаб ҳоллардагина сервис марказига олиб келинади. Бу ерда совутгич пештахтасининг носозлиги стационар махсус қурилмаларда тузатилади.

Диагностика жараёнида мутахассис нафақат носозлик сабабини аниқлайди, балки кейинги таъмирлаш ишларининг мақсадга мувофиқлигини ҳам белгилайди. Масалан, қувурлар тармоғидаги шикастланиш ва совутгич витринанинг тизимига сув тушиши каби носозликларни баратараф қилиш хизмати нархи янги ускунанинг ярим пулига тенг. Асосий агрегатни алмаштириш ёки қайта тиклаш – яна бир қиммат турувчи жараён. Диагностика натижасига кўра қарор қабул қилинади – совутгич пештахтани таъмирлашни амалга ошириш ёки акт тузган ҳолда ускунани носоз деб тасдиқлаб, фойдаланишдан чиқариш.

Компаниямиз Тошкент шаҳри ва вилоятида савдо совутгичларини таъмирлаш соҳаси бўйича узоқ йиллардан бери фаолият юритади. Ихтисосликларимиздан бири саноат совутгич ускуналарига сервис хизмат кўрсатиш. Бироқ мутахассисларимиз нафақат совуқлик ишлаб чиқарувчи тизимнинг ишлаш фаолиятини тиклаш, балки витринанинг бузилган ва синган ойналарини алмаштириш, бошқа механик шикастларни йўқ қилишга тайёр.

Мутахассисларимиз савдо совутгич ускуналари соҳасида жуда катта иш тажрибасига эга, шунинг учун совутгич пештахталарни таъмирлаш улар учун қийинчилик туғдирмайди.

Агар сизнинг совутгич пештахтангизни қулай нархда сифатли таъмирлаш керак бўлса, бизга мурожаат қилинг!

Батафсил маълумот олиш учун қуйида кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилинг:+998 (71) 207-33-32

Tanlash