Бўш иш ўринлари

Совитиш ускунаси устаси:

Совитгичлар бузилиб қолса, уларни устахонага таъмирлаш учун олиб келиш жуда қийин бўлган маиший техникалардир. Бундай ҳолатда устани уйга чақириш учун буюртма бериш тўғри бўлади.

Агар сиз ишни ўз вақтида бажарсангиз, техникани таъмирлашни ёқтирсангиз ва бу юмушни завқ билан бажара олсангиз, шунингдек, яхши ва стабил даромад излаётган бўлсангиз, у ҳолда бу иш айнан сиз учундир.

НОМЗОДГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

  • Синчков
  • Собитқадам
  • Вазмин
  • Ишни ўз вақтида бажарувчи
  • Ишни охиригача етказувчи
  • Ёши: 25 дан 50 ёшгача бўлган
  • Ускунани тўғри диагностика қилиб, носозлик сабабини тўғри аниқлай олиш
  • Совитгичнинг ички қурилмаларини ва ишлаш принципларини икир-чикирларигача яхши тушуниш
  • Ўз вақтида янги билимларни эгаллаб, янги ускуна моделлари ҳақида ўргана олиш
  • Ишларни бажариш учун мижозникига бориш
  • Мижоз ускунасини диагностика қилиб, таъмирлаш
  • Хизматлар нархи бўйича мижоз билан келиша олиш
  • Ҳисобот топшириш(масофадан туриб)
  • Таъмирлаш ишлари бўйича мижозга маслаҳат бериш
  • Расмий тарзда ишга жойлаштирилади
  • Буюртмалар сони жуда кўп
  • Иш графиги ва вақтини танлаш имконияти бор
  • Ишнинг барча босқичларида ёрдам берилади
  • Синов муддати- 1 ой