Сув иситгичлари – турли объектлар (саноат корхоналари, хонадонлар, дала ҳовлилар, ресторанлар ва бошқалар)ни сув билан узлуксиз таъминлаш учун мўлжалланган қурилмалардир. Уларнинг иш самарадорлиги юқори, ишончли ва ҳароратни маълум даражада сақлаб туриш қобилиятига эга.

Бундай ускуналар оқар ва тўпловчи турларга бўлинади. Ҳар иккиси газ ёки электрда ишлайди. Ҳар бирининг устун ва камчиликлари мавжуд.

Оқар сув иситгичлар сувни тезда иситади. Тўпловчи сув иситгичлар эса уни узоқроқ иссиқ ушлаб туради. Газли сув иситгичларни ўрнатиш мураккаб ва кўп меҳнат талаб этади, электрли сув иситгичлар эса электр энергияни кўп сарфлайди.

 

Сув иситгичларини қандай танлаш мумкин?

Мутахассисларнинг ёрдамисиз сув иситгичини танлаш осон эмас. Сув иситгичнинг оптимал қуввати ва ҳажмини бехато аниқлаш керак.

Қуйидаги функцияларнинг борлигига эътибор қаратиш керак:

  • ортиқча қизиб кетишдан ҳимоя;
  • фавқулодда ўчириш механизми;
  • трубкали электр иситгич элементларининг коррозияга қарши қопламаси;
  • энергияни тежаш созламалари;
  • хавфсиз материаллар билан иссиқликнинг қўшимча изоляцияси.

Сув идишининг қандай материалдан ясалгани катта аҳамиятга эга. Улар зангламас пўлатдан ясалган бўлиши керак.

Тошкентда сув иситгичини сотиб олмоқчимисиз, лекин қайси моделни танлашни билмаяпсизми? Ускунани сотиб олдингиз-у, аммо уни ўрнатишни кимга ишониб топширишни билмайсизми? Ёки бўлмаса, қурилма ўз вазифасини бажара олмаяптими?

Server Service компанияси юқоридаги муаммоларни ечишга тайёр. Бизга қўнғироқ қилинг! Бизнинг усталаримиз ўз ишларини тез ва самарали бажарадилар! Контактлар.