Суюқ ёқилғили иситиш қозонининг афзаллиги ўзининг мустақиллигидадир. Бироқ мана бундай ҳолат мавжуд: дизелми ёки етилмаган нефтми, ёқилғи у қадар арзон эмас. Бу иссиқлик билан таъминлаш борасидаги ҳаражатлар газли иситиш қозонга қараганда ортиқроқ бўлишига олиб келади. Бундан ташқари суюқ ёқилғи сақланадиган бак учун жой ажратиш тўғрисида ҳам қайғуриш лозим.

Ёқилғи тўлдирилган идишни махсус қурилган бино ичига ёки бино ташқарисида ерга кўмиб қўйишимиз мумкин (бу усулдан бензин шаҳобчаларида фойдаланилади). Шуни билиш лозимки, ёпиқ суюқ ёқилғи ўзига хос ҳид чиқаради, шунинг учун ҳам одамлар кўп ҳолларда уни кўмиб қўяди.

Ишлаётган суюқ ёқилғили иситиш қозони сув буғи таъсирида қозоннинг ички соҳалари ва мўрида кондесацияланган ольтнгугурт оксидини ажратиб чиқаради. Одатда бу жараён металнинг коррозияга учрашига олиб келади, асосан, иссиқлик ташувчининг ҳарорати паст бўлса. Шу сабабга кўра, паст ҳароратли истиш тизими даги суюқ ёқилғили истиш қозонлари хизмат муддати қисқа бўлади. Суюқ ёқилғили истиш қозонлари ҳавони чиқариб ташловчи вентиляцияга эга алоҳида хонага ўрнатилади. Бундан ташқари, заҳира ёқилғисига эга бўлиш лозим. Уни ўша хонанинг ўзида махсус пластик ёки металл идишда сақлаш мумкин. Асосийси, ёнғин хавфсзлиги қоидаларини унутиб қўйманг! Агар бак пластикли бўлса, уни металл токчага ўрнатиш ортиқчалик қилмайди. Бу агар тўсатдан тешик юзага келса ёқилғининг полга тўкилишига йўл қўймайди.

Қуйидаги формула орқали қанча ёқилғи сарфланишини ҳисоблаш мумкин:

Энг юқори қувватни 10 га бўлинади. Шунингдек, 150-300 кв метрли бинони истиш учун 2-4 тонна солярка керак бўлиши ҳақида гапириш мумкин.

Ёқилғи найчаларини, албатта, иситинг, акс ҳолда ёқилғи ёпишқоқ бўлиб қолади ва уни сўриб олиш қийинлашади – каттароқ қувватга эга насос зарур бўлади! Ёқилғи найчасини юқори даражада сифатли ўтказиш лозим. Герметик бўлмаган ёқилғи найчасига ҳаво кира бошлайди ва ёқилғининг ёниши тўхтаб қолади. Қўшимчасига ёқилғини тозаловчи фильр бўлиши шарт: бу иситиш қозони ўчоғини тиқилиб қолишдан асрайди.

Қозон – ҳозирги вақтда иситиш тизимининг асосий элементи саналади. У ёқилғи энергиясини олади, сувни истиади ва бинони иссиқ сув билан таъминлайди.

Барча қозонларни ёқиғи турига қараб тўрт турга ажратиш мумкин:

  • Газли (анъанавий (конвекцион) ва конденсацион;
  • Суюқ ёқилғили;
  • Қаттиқ ёнилғили (классик ва пиролизли);
  • Электрли иситиш қозони
СХЕМА. Ёқилғи турига қараб иситиш қозонлари таснифи
СХЕМА. Ёқилғи турига қараб иситиш қозонлари таснифи

Юқорида келтирилган схемада кўрсатилганидек, бугунги кунда иситиш қозонлари учун ёқилғи табиий газ, баллонлардаги суюлтирилган газ, дизел ёқилғиси, солярка, электр энергияси, ўтин, паллетлар, антрацит, тошкўмир, торф, кокс ва бошқалар бўлиши мумкин.

Суюқ ёқилғили иситиш қозонларини сифатли ўрнатиш зарур бўлса, қуйидаги телефон рақамлари бўйича (Тошкентда) қўнғироқ қилинг:

+998 (71) 207-33-32