Таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимини лойиҳалаш

Ўзимизни қандай ҳис қилишимиз ва ҳолатимиз биз яшайдиган, ишлайдиган микроиқлим ва ҳавонинг қўл остида. Замонавий дунё кўплаб бактериялар билан тўла, атмосфера тутун билан тўйинган – ишлаб чиқариш чиқиндилари, чанглари ва қўшимчасига доимий шовқин мавжуд. Бундай вақтда қўшимча равишда кондиционерлаш тизимига эга бўлган вентиляцион тизимлар хонадонларда ҳам, иш жойларида ҳам ёқимли ҳаво атмосферасини яратишда кўмакдош бўлади.

Таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимини лойиҳалаш осон вазифа эмас. Бу ерда ускунани талаб қилинган миқдори, сифати ва номенклатурасини баҳолашни ўтказиш мумкин. Шунингдек:

– вентиляция тизимини ҳисоблаш: ҳаво алмаштиришнинг асосий параметрларини қўллаб қувватлаш билан бирга ишлаш мувозанати бу жараён натижасига боғлиқ.

– иш давомида чизмалар, схемалар ва қурилмалар рўйхатини яратиш ва, албатта, танланган техник ечимларни асослаш

Вентиляция тизимини лойиҳалашда қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:
  • Вентиляциянинг умумий схемасини лойиҳалаш
  • Вентиляцияни лойиҳавлаш учун иссиқлик киритилишини ҳисоблаш
  • Вентиляцияни лойиҳалаш талабларини ҳисобга олиш.
  • Вентиляция лойиҳасиниинг техник-тежамкорлигини асослаш
  • Вентиляция тизимнинг ишчи лойиҳаси

Вентиляция, иситиш ва кондиционерлаштириш тизимлари учун кўплаб меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Вентиляция тизимини лойиҳалашда қўлланиладиган бундай ҳужжатларнинг асосийлари СНиП 2.04.05-91 (2000) “Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш” ва биз учун зарур бино турлари регламенти СНиП. Кирувчи ҳаво сарфи ва ҳарорати, албатта, ҳисобларнинг аниқ усули кўрсатилган СНиП 2.04.05-91 (2000) нинг 17 иловасига мос равишда лойиҳаланади. Зарур ҳаво айланиш даврийлиги “Бинолар СНиП” дан олинади. Масалан, административ биноларга вентиляция тизимни ўрнатиш учун СНиП 2.09.04-87 нинг 4 қисми – “Ҳавони иситиш, вентиляция қилиш ва кондиционерлаш” қўлланилади.

Бу билан, қуйидаги 3 та асосий манба:

  1. Бу бинолар вентиляцияси схемаси учун маълум тўплами
  2. Меъёрий ҳужжатлар (СНиП ва бошқалар)
  3. Буюртмачининг талаби хусусиятлари

-бино вентиляцияси тамойиллари ва ҳаво алмашишининг меъёрий даврийлиги аниқланади.

Вентиляцияни лойиҳалаш учун иссиқлик киришини ҳисоблаш
  • Ташқи иссиқлик босими бино ташқарисида юзага келади. Улар ижобий ҳамда салбий бўлиши мумкин.
  • Одамлар ва механизмлар таъсирида ҳосил бўлган ички иссиқлик босими. Улар, аксинча, мунтазам ижобий.
Вентиляцияни лойиҳалаш талаблари

Қуйидаги пунктларни ҳисобга олиш лозим:

  • Санитар талаблар
  • Қурилиш-архитектура талаблари
  • Ёнғин хавфсизлиги талаблари
  • Фойдаланиш талаблари
  • Тизимнинг ишончлилиги
  • Тежамкорлик талаблари
Вентиляция лойиҳасининг техник-тежамкорлик асослари

Техник-тежамкорлик асосларда вентиляция тизимининг аниқ ҳисоб-китоблари мавжуд эмас, бироқ қуйидагилар белгиланган:

  • Вентиляция схемасининг қайси тамойили танланган
  • Ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари асоси қандай
  • Вентиляцион қурилмалар, тахминан, қандай ўрнатилиши назарда тутилмоқда
  • Ускуналарни қаерга ўрнатилиши назарда тутилмоқда
  • Бундай вентиляция тизими қанча туради.
Вентиляция тизимининг ишчи лойиҳаси

Ишловчи лойиҳага, албатта, қуйидагилар киради:

  • Ускуналар таркиби
  • Вентиляцион қурилмаларнинг жойлашиш схемаси

Вентиляцион тизимнинг ишчи лойиҳасини тегишли ташкилотларга тасдиқлатиш (СЭС, ёнғин инспекцияси ва бошқалар), зарур бўлса, камчиликлариини тўлдириш.

 

Ҳавонинг турли параметрларини назорат қиладиган ускуна ишлаб чиқарувчилар таъминловчи-чиқарувчи вентиляция соҳасида турли техник ғояларга эга. Тизимнинг нархи унинг қуввати ва имкониятлари ёки нечта хонага хизмат қилиши мумикнлиги ҳақида сўзлайди. Server Service компанияси мутахассислари эса вентиляция тизимини йиғиш ва таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимини тўлақонли яратишни ўз зиммасига олади.

Сиз таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимининг сифатли лойиҳасига эга бўлиш учун кимга мурожаат қилишни билмай турибсизми? Бизга қўнғироқ қилинг! Шунингдек, биз сизни ускуналар, бутловчи қисмлар, таъминловчивентиляция қурилмаси борасида сизга бепул тафсиялар тақдим этамиз. Бизнинг рақамлар: (+998 98) 128 04 02; (+998 71) 271-28-15