Бу рўйхатда вентиляцияга техник хизмат кўрсатиш бўйича қилиш лозим бўлган ишлар келтирилган. Таъкидлаш жоизки, Тошкентда вентиляция тизимига техник хизмат кўрсатиш учун алоҳида ёндашув талаб этилади, чунки ҳаво ифлосланган. Шунинг учун таъминловчи вентиляция тизими фиьтрларини иложи борича тезроқ алмаштириб туриш лозим.
– фильтрлар қандай ҳолатада эканини текшириш, агар зарур бўлса алмаштириш
– ҳавони олиш ва тарқатишга хизмат қилувчи панжараларни кўздан кечириш, талаб этилса тозалаш
– вентиляторнинг ишлаш ғилдиракларини мувозанатини текшириш ва тозалаш
– вентилятор двигатели подшипниклари ҳолатини кўздан кечириш (зарур бўлса мойлаш)
– электр боғланишлар чидамли эканига ишонч ҳосил қилиш
– автоматика ва назорат қилиш тизими қандай ишлаётганини текшириш
– ёнғинга қарши клапанларнинг техник ҳолатини тешириш
– ҳаво ҳарорати ва босими ўзгаришларини текшириш
Бу рўйхат мижознинг истагига қараб ўзгариши мумкин.