Таъминловчи вентиляцияга сервис хизмат кўрсатиш

Таъминловчи вентиляция бинони тоза ҳаво билан таъминлайди. Ҳаво қиздирилади ва чанглардан тозаланади. Таъминловчи вентиляция хонадаги ҳавони сиқиш имконига эга. Ҳайдалаётган ҳаво ҳаво ташувчилар ва вентиляцион қутилар орқали чиқиб кетади.

Бу тизим берилаётган ҳавони тозалаши, унинг ҳарорати ва намлигини назорат қилиши билан яхши ҳисобланади. Энг одатий вентиляция тизими уй қурилаётган вақтда ўрнатилади. Бу ошхона ёки ванна хоналарида ўрнатиладиган ҳаво ташувчилардир. Ҳаво ташувчилар орқали ифлосланган ҳавонинг табиий чиқиб кетиши амалга ошади, кирувчи ҳаво оқимлари ойна ва эшик тирқишларидан киради.

Албатта, бундай вентиляция ҳам ўзининг камчиликлари билан ишланган. Ҳар қандай табиий вентиляци тизими сингари самарадорлик ҳаво ҳарорати, шамол тезлиги ва бошқа вазиятларга боғлиқ.

Бизнинг замонимизда пластик ойналарнинг оммалашиши сабаб вентиляция тизими самараси камайиб кетди. Агар ойналарни доим очиқ қолдирилмаса, яшаш ва нафас олиш қийинлашади. Бу ерда таъминловчи механик вентиляция ёрдамга келади. Уни турлича йиғиш мумкин ва ўнлаб доллар қийматга эга бўлади.

Содда варианти ойна ёки девордаги тешикка ўрнатилган таъминловчи вентиляция ҳисобланади. Ёмони шундаки қишда хонага ўта совуқ ҳаво киради.

“Қурилиш меъёрлари ва қоидалари”га асосан хонага берилаётган ҳаво ҳарорати +16 даражадан паст бўлмаслиги керак. Акс ҳолда ҳароратнинг кескин пасайиши рўй беради – бу орқали одамлар шаммолайди, девордаги гулқоғозлар кучади, мебеллар ва гиламлар қуриб қолади. Шунинг учун таъминловчи вентиляция тизимига калорифер ва қизиб кетишдан ҳимоя қилувчи бир неча босқичли тизим ўрнатилиши керак. Вентиляция тизимига яна хонага чангдан ҳимоя қилувчи ҳаво фильтрларини ўрнатиш ва шовқиндан изоляция қилиш ҳам зарур.

Бу талаблар йиғма вентиляция тизимини қониқтиради, бироқ унинг учун катта жой керак ва профессионал лойиҳалаш, ишга тушириш ва текшириш ишларисиз уни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун таъминловчи вентияция кўп ҳолларда майдони 200-300 квадрат метр бўлган биноларни вентиляция қилади. Бинолар турли кўринишда бўлиши мумкин, бироқ майдони 50 дан 30 кв.м бўлган бинолар учун ихчам моноблокли таъминловчи вентиляция қурилмаси жуда яхши самара беради. Улар йиғма ускунанинг барча ижобий жиҳатларини ўзида жамлаган, бироқ шу билан бирга улар мураккаб лойиҳалаш, ўрнатиш ва ишга тушириш-текшириш ишлари талаб этилмайди.

Вентиляцига кондиционер билан бир вақтда, энг яхшиси режа бўйича сервис хизма кўрсатган маъқул. Эрта амалга оширилган профилактика – вентиляцион тизимнинг узоқ ва натижали ишлаши гаровидир.

Server Service компанияси тақдим этадиган хизматлар қаторига вентиляция тизимига сервис хизма кўрсатиш, таъмирлаш, диагностика қилиш ва ҳаво ташувчиларни дезинфекция қилиш киради. Мутахассисларимизда веннтиляция тизими билан боғлиқ кўп йиллик тажриба мавжуд, бу уларниинг ўз ишининг устаси деб аташимизга имкон беради. Вентиляцияга сервис хизмат кўрсатиш барча талаб ва меъёрларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади, шу сабабли комплекс олиб борилади. Вентиляция тизимига сервис хизмат кўрсатиш бўйича ҳар бир мижоз билан шартнома имзоланади. Унда техник хизмат кўрсатишнинг муддати, нархлари ва даврийлиги кўрсатилади. Даврийлик миқдори ҳар бир мижоз учун алоҳида белгиланади – ойига бир марта ёки ярим йилда бир марта. Мутахссисларимиз зарур ўлчаш ишларини олиб боради, тизимни синовдан ўтказади, диагностик текширади, носозликларни аниқлайди ва бартараф қилади.

Демак, таъминловчи вентиляция тизимига сервис хизмат кўрсатишда қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

Бу рўйхатда вентиляцияга техник хизмат кўрсатиш бўйича қилиш лозим бўлган ишлар келтирилган. Таъкидлаш жоизки, Тошкентда вентиляция тизимига техник хизмат кўрсатиш учун алоҳида ёндашув талаб этилади, чунки ҳаво ифлосланган. Шунинг учун таъминловчи вентиляция тизими фиьтрларини иложи борича тезроқ алмаштириб туриш лозим.

– фильтрлар қандай ҳолатада эканини текшириш, агар зарур бўлса алмаштириш
– ҳавони олиш ва тарқатишга хизмат қилувчи панжараларни кўздан кечириш, талаб этилса тозалаш
– вентиляторнинг ишлаш ғилдиракларини мувозанатини текшириш ва тозалаш
– вентилятор двигатели подшипниклари ҳолатини кўздан кечириш (зарур бўлса мойлаш)
– электр боғланишлар чидамли эканига ишонч ҳосил қилиш
– автоматика ва назорат қилиш тизими қандай ишлаётганини текшириш
– ёнғинга қарши клапанларнинг техник ҳолатини тешириш
– ҳаво ҳарорати ва босими ўзгаришларини текшириш

Бу рўйхат мижознинг истагига қараб ўзгариши мумкин.

Бизга қўнғироқ қилинг ва вентиляция тизимингизга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни амалга оширамиз!

+998 (71) 207-33-32