Буғ камераси

Компаниямиз мутахассислари сизга буғ камераси учун буғ генераторларини харид қилишга кўмаклашади.

Буғ камераларидан:

  • бетон блоклари ва ТБИ (темир-бетон маҳсулотлари);
  • фундамент блоки ва шлакоблоклар;
  • йўлак ҳошияси ва йўлак плиталари;
  • қоплама материаллар ва ғиштлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Агар сиз юқорида айтиб ўтилган маҳсулотларни ишлаб чиқарсангиз ёки ишлаб чиқармоқчи бўлсангиз, аммо буғ камерасига эга бўлмасангиз, бизнинг компания сизга ёрдам беришга тайёр.

 

Буғ генераторлари ва буғ камерасидан фойдаланиш афзалликлари:

 

Биринчидан, бетон маҳсулотларини қуритиш вақти анча камаяди. Масалан, нормал шароитда бетон маҳсулотларини 100 % мустаҳкамлигига 28 кун талаб этилади. Буғ генератори ёрдамида эса, 24-48 соатда 70 % ли,  15 кундан кам вақтда 100 % мустаҳкамликка эришса бўлади.

Иккинчидан, корхонанинг меҳнат унумдорлиги ошади. Чунки, янги бетон қуйиш учун қолиплар ва опалубкалар тезроқ бўшайди.

Учинчидан, бетон маҳсулотлари “етилиши” учун, омборхоналарни буюрма қилишга харажат камаяди.

Нормал шароитда қотган бетонга нисбатан буғда қотган бетон мустаҳкамроқ бўлишини кўпчилик таъкидлайди. Лекин бу афсонадир. Буғ камерасида тайёрланган бетоннинг сифати оддий бетон маҳсулотларидан фарқ қилмайди.

 

Server Service компанияси билан ҳамкорлик қилиш афзалликлари:

  • Малакали мутахассисларимиз ишлаб чиқаришингизга мос келувчи буғ генераторини танлашга ёрдам берадилар.
  • Тошкентга буғ генераторини Хитой, Жанубий Корея ёки Европадан келтириб берамиз. Менежерларимиз сиз учун нархи ва хусусиятларига кўра, мос келадиган вариантни танлаб беришади.
  • Усталаримиз буғ камераларини юқори сифат билан ўрнатиб берадилар. Ускунанинг узоқ ва самарали ишлашига кафолат берилади.
  • Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида техник хизмат кўрсатамиз.
  • Ҳамма хизмат турлари мавжуд! Фақатгина ускунанинг тури ва лойиҳа бюджети ҳақида айтсангиз бас, қолганини мутахассисларимизнинг ўзлари бажаришади.

Агар буғ генераторини буюрма қилишни истасангиз ёки бошқа саволларингиз бўлса, контактлар бўлимида кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

 

Бетонни қуритиш шартлари

 

 

Нормал шароитда

 

Чуқурдаги буғ камерасида

Ҳаво ҳарорати  +5 ˚С дан + 25 ˚С гача 100°С
Ҳавонинг намлиги Аҳамиятсиз 100%
Музлашга қарши қўшимчалар Қишда Керакмас
70% мустаҳкамликкача қуриш муддати 20 кун 24-48 соат
100 % мустаҳкамликкача қуриш муддати 28 кун 14 кун
Қўшимча маълумот Бетон қуёшнинг тўғридан-тўғри нурлари остида қуритилмаслиги керак.  1 м маҳсулот тайёрлаш учун 150—250 кг дан ортиқ буғ сарфланмаслиги керак.
  Буғ камераси Буғ генератор