Thermaflex

Thermaflex компанияси қувур ва канализациялар учун техник изоляция ишлаб чиқаришда етакчилик қилади. 1976 йилдан буён бозорда фаолият кўрсатмоқда.

Thermaflex маҳсулоти атроф муҳитга зарарсиз материаллардан тайёрланади. Ва энг муҳими, уларни қайта ишлатса ҳам бўлади. Бу ишлаб чиқариш жараёнида ёпиқ, серғовак структурали, кўпиртирилган полиэтилендан фойдаланиш сабабли юзага келди.

Натижада -80 °C дан + 95 °C гача бўлган ҳароратда (қувур ва юзалар изоляцияси учун) ишлатилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳосил бўлди.

Thermaflex маҳсулотларида сув буғининг қаршилик коэффициенти юқори (м- фактор 7000 дан ортиқ), иссиқлик ўтказувчанлиги паст ва барча зарур стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мос келади.

Маҳсулот юқори сифатли бўлиб, ўрнатиш осон ва ўз вазифаларини яхши бажаради.

Изоляциядан ҳамма ерда фойдаланиш мумкин. Кондиционерлаш, сув таъминоти ва марказий иситиш тизимига мос келади. Монандлик сертификати мавжуд.

Thermaflex-юклаб олиш

Flexalen-юклаб олиш