ТЭНли электр иситгичларида иссиқлик энергияси ТЭНдан исиқлик ташувчига узатилади. ТЭН – қувур кўринишидаги электрли иситгич. ТЭН қурилиши қуйидаги схемада келтирилган.

Қувур кўринишидаги электрли иситгич

Схемада кўриниб турганидек, ТЭН мис ёки металл трубка, диэлектрик вазифасини бажарувчи тўлдирилган пломба ва спирал ва трубка ўртасида иссиқлик ўтказувчидан таркиб топган. Трубкаларнинг ичида электр токининг катта босимга қарши тура оладиган пресланган иситувчи спирал жойлашган. Спирал 1200-15000С даражагача қизийди, бу иссиқлик натижасида трубка ташқарисида 8000С даража ҳарорат ҳосил бўлади.

ТЭНли истиш қозонининг қурилиши ва ишлаш тамойили қуйидаги схемада келтирилган.

ТЭНли истиш қозонининг қурилиши ва ишлаш тамойили

ТЭНли истиш қозонининг қурилиши ва ишлаш тамойили жуда содда ва ТЭН электр токи таъсирида қизиши ва иссиқлик ташувчига ҳарорат улашиши билан изоҳланади. Иссиқлик ташувчи қозонга айлантириш насоси ёрдамида узатилади. Бу турдаги қозонлар ҳавони автоматик чиқариб ташлаш ускунаси билан жиҳозланган.

 

 

ТЭНли қозонларнинг ютуғи
ТЭНли қозонларнинг ютуғи:
  • ТЭН ва иссиқлик ташувчи электр орқали боғланмаган, чунки спираль трубканинг ичида жойлашган. Бу билан электрли қозонларда ҳимоявий ўчиш учун имконият борлигини кўриш мумкин.
  • Қозоннинг қуввати нисбатан барқарор қучланиш, у  электр тармоғидаги босимга боғлиқ. Бу эса қозон ишидаги ўзгариш тармоқдаги электр кучи ўзгарганидагина ўзгариши мумкинлигини англатади.
  • Иситиш қозонининг қуввати иссиқлик ташувчининг тури ва унинг ҳароратига боғлиқ эмас.
  • Назорат қилишни босқичма-босқич ва ата-секин амалга оширилиши қозонни ўчириш ва ёқиш вақтида юзага келадиган электр тармоғи босимидаги ўзгаришларни пасайтиради.
  • Бу турдаги иситиш қозонлари электр ўтказиш бўйича сув тайёрлашга муҳтож эмас. Иссиқлик ташувчи тосол, антифриз ёки сув бўлиши мумкин.
  • Бугунги кунда ТЭНли истиш қозонининг моделлари қурилиши иситиш қозонига, ҳатто битта ТЭН ишдан чиққан тақдирда ҳам ишлаш имконини беради. Қозон иши қизиган сувда олиб борилади, қозон қобиғи қўйиб юборадиган босим ортиқча исишни мувозанатда ушлаб туради.
  • Бу турдаги иситиш қозонларига хизмат кўрсатишда ўта содда, чунки сувнинг электр ўтказиш борасида махсус билим шарт эмас.
Spoiler title
ТЭНли қозонларнинг камчиликлари:
  • Хизмат муддати узоқ эмаслиги.
  • Арзон бўлмаган ускуна – шунга ўхшаш параметрларга эга электродли иситиш қозонларидан нархи баландлиги. Бунинг сабаби уни тайёрлашда қиммат материаллардан (нихрома, зангламас пўлат) фойдаланилиши билан изоҳланади.
  • Тажрибада аниқландики, агар қайнагандаги ишқор қолдиқлари 3 мм дан ортиб кетса ТЭНнинг совуши ва исиши ёмонлашади. ТЭН узоқ муддат ишлаши учун иситиш тизимида сувни юмшатгичлар, масалан, магнит резонаторлари қўлланилади. Шунингдек, тайёрланган ёки дистилланган сув қўлланилиши мумкин. Бу ҳаражатлар ошишига сабаб бўлади.
  • Агар спираль куйса, ТЭНни таъмирлаб бўлмайди. Айрим моделларда ТЭНни алмаштириш имкони матлақо мавжуд эмас. Бу бутун бошли иситиш қозонини алмаштириш керклигини алмаштирилади.
  • Иситиш қозони автоматика бошқарувчидаги нуқсон сабаб ТЭН ортиқча қизиши ва ишдан чиқиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун замонавий қозонларга ҳам асосий, ҳам иккиламчи занжир ва ҳалокатли ҳолатлар юзага келишидан ҳимоя ўрнатилади.

ТЭНли электр иситиш қозонларини ўрнатишни мутахассис тузган лойиҳа бўйича амалга ошириш лозим. Мутахассисда эса барча керакли лицензия ва сертификатлар бўлиши шарт. Қуйидаги қоидага риоя қилиш жуда муҳим: иситиш қозонини улаш учун электр билан таъминловчи маҳаллий ташкилот рухсатини олиш лозим. Шунингдек қозон қуввати белгилангандан ошмаслиги лозим.

Тажрибасиз мутахассис томонидан ТЭНли электр иситиш қозонларини ўрнатиш тизимнинг нотўғри ишлаши ва тез орада ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

ТЭНли электр иситиш қозонларини ўрнатиш учун мўри шарт эмас. Электрли қозон заҳарли моддалар ажратиб чиқармайди, атроф-муҳитни зарарламайди ва фойдаланишда хавфлилик даражаси паст бўлади. Бундай қозонларда ёқилғи учун бўлинма мавжуд эмас, шунинг учун улар иҳчам ва исталган хонага жойлаштириш мумкин. Қурилмалар деворга ёки полга ўрнатиладиган бўлиши мумкин. Вазни камлиги туфайли деворга ўрнатиладиган қозонни монтаж қилиш учун деворни қўшимча маҳкамлаш шарт эмас. Тўғри олиб борилган монтаж кейинчалик қайта ўрнатиш ва қўшимча ҳаво ўтказувчиларни қуришнинг олдини олади.

“Server Service” компанияси мутахассислари ТЭНли истиш қозонларини ўрнатиш ва сизнинг талабларингизга мос бўлган зарур ҳисоб-китоб ишларини олиб боришда тезкор ҳамда сифатли ёрдам кўрсатади. ТЭНли иситиш қозонларини фақатгина профессионал, сифатли ва кафолатли ўрнатиш улра узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаши мумкин. Агар сизга ТЭН га эга электрли иситиш қозонини сифатли монтаж қилиш зарур бўлса – Тошкент шахридаги телефон рақамларимизга қўнғироқ қилинг:

(+998 98) 128 04 02