Бугун энергиянинг муқобил манбалридан фойдаланиш оммалашиб бормоқда ва бундай манбаларнинг асосийси Қуёш ҳисобланади.

Қуёш энергиясидан фойдаланиш имконияти катта, бироқ ҳозирча ўзимиз истаганимизчалик фойдаланиш йўли топилмаган.

Қуёш энергиясидан кенг фойдаланишнинг афзалликлари

  • Биринчидан, қуёш энергияси бепул.
  • Иккинчидан, қуёшли кунлар бизнинг ҳудудда, ҳатто, қишда ҳам кўп бўлади.
  • Учинчидан, замонавий вакуумли коллекторлар, ҳатто, туманли кунларда ҳам иссиқлик ташувчини қиздириш имконига эга.
  • Тўртинчидан, қуёшли энергиядан фойдаланиш шаҳар иссиқлик тармоғига боғлиқ бўлмаслик имконини яратади ва хонадонингизни иситиш учун ёқилғига доимий маблағ сарфлашнинг олдини олади.
  • Булардан ташқари ёзда қуёшдан олинган энергиядан кондиционерлашда ҳам фойдаланиш мумкин.

Server Service компанияси Тошкент шаҳрида исталган қуёш энергияли иситиш тизимини ўрнатади. Компаниямиз иситиш ва кондиционерлаш тизимлари билан узоқ йиллардан бери ишлаб келади. Қуёш энергияли иситиш тизими ва муҳандислик тизимлари улкан салоҳиятга эга, бироқ Ўзбекистонда улар у қадар тарқалмаган. Бу одатда ускуналарнинг қиммат нархга эга экани билан изоҳланади. Бироқ кейинги 10 йил ичида тежаб қолиш мумкин бўлган маблағ ҳақида кўпчилик ўйлаб ўтирмайди. Бу вақтда шаҳар коммунал хизматларининг нархи қанчага ошишини ҳам ўйлаб кўриш лозим. Қуёш энергияли тизимлар таъмирсиз 50 йилгача ишлаши мумкин. Шунинг учун сиз аниқ тежамкорликка эришасиз.

Қуёш энергияли иситиш тизимлари қандай ишлайди?

Тошкентда қуёшли иситиш тизимини ўрнатиш

Қуёш радиациялари қўлланилган иситиш қулай тизими қуйидагича схемалиси ҳисобланади:

  1. Вакуум коллекторлари ва йиғувчи бак ўрнатилади.
  2. Коллекторлар ва йиғувчи бак ўртасидаги ёпиқ контурда оралиқ иссиқлик ташувчи айланиб юради.
  3. Иссиқлик ташувчи коллекторларда юқори ҳароратгача кўтарилади (қуёш қанчалик ёрқин чарақласа, ҳарорат шу қадар ортиқ бўлади) кейин у йиғувчи бойлер орқали ўтиб ҳароратни бойлердаги сувга беради.
  4. Бойлердаги сув эса шу ернинг ўзидан иситиш тизими ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимига сув тарқатилади. Ўта совуқ ва туманли кунрларда электрли иситгичлар ёрдамида сувни бироз қиздириш талаб этилиши мумкин. Бироқ бизнинг иқлим шароитимизда бундай ҳолат камдан кам содир бўлади.

Агар мазкур тизим юзасидан бирор савол туғилса, тонгги 9:00 дан кечги вақт соат 18:00 га қадар компаниямиз офисига қўнғироқ қилишингиз мумкин ва биз барча саволларингиз бўйича сизга мамнуният билан ўз тафсияларимизни берамиз.