Server Service компанияси бошқа қизиқарли ва истиқболли лойиҳа устида иш бошлади. Профессионал усталаримиз «Велосалон» СМ да SHIVAKI чиллерлари ва кассетали фанкойлларни ўрнатишга киришди!

«Велосалон» СМ да SHIVAKI чиллерлари ва фанкойлларни ўрнатишМижозлар билан гавжум бўлган бинолар кондиционерлар ва шамоллатиш тизимларига махсус талаблар қўяди.

Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида кўплаб муҳим масалаларни ҳисобга олиш зарур.

Шамоллатиш ускуналари барча хоналарда сифатли ҳаво алмашинувинини таъминлаши, ҳаво массасини ўз вақтида совитиши ёки иситиши, уларни чанглардан яхши тозалаши ва иш пайтида шовқин солмаслиги керак. Бундан ташқари, бошқарув тизимини тушуниш осон ва улардан фойдаланиш ҳам осон бўлиши керак.

«Велосалон» СМ да SHIVAKI чиллерлари ва фанкойлларни ўрнатишЮқоридагиларнинг барчаси лойиҳалаш ва ўрнатиш ҳақиқий мутахассислар томонидан амалга оширилиши кераклигини билдиради. Айнан шунинг учун бундай масъулиятли иш Server Service компаниясига ишониб топширилди.

Ҳозирги вақтда иш бошланғич босқичда бўлишига қарамасдан, мутахассисларимиз жуда кўп ишлар қилишди. Шундай қилиб, иситиш ва сув таъминоти учун пўлат қувур ётқизилди, шамоллатиш тизимлари, кенгайтириш баклари, уч йўналишли клапанлар, PEDROLLO айланма«Велосалон» СМ да SHIVAKI чиллерлари ва фанкойлларни ўрнатиш насослари ва бошқарув шкафлари ўрнатилди. Гидромодуллар тизимга уланди.

Тасдиқланган режага мувофиқ объектга SHIVAKI чиллерлари ва кассетали фанкойллар келтирилиб, ўрнатилди.

«Велосалон» СМ да ишлар давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, сўнгги гидравлик синовлар ва иқлимий ускуналарни ишга тушириш 2 ой ичида ўтказилади.