Вентиляция тизимига сервис хизмат кўрсатиш

Server Service компанияси Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам вентиляция тизимларига сервис хизмат кўрсатади. Бизда кўплаб катта иш тажрибасига эга малакали мутахассислар фаолият юритади. Биз вентиляцияга бир бора хизмат кўрсатиш, шунингдек, шартнома тузган ҳолда мунтазам сервис хизмат кўрсатишни таклиф этамиз. Бизь ввентиляцион тизимларга нафақат сервис хизмат кўрсатамиз, балки уни таъмирлаймиз ва реконструкция ишларини олиб борамиз.

Компаниямиз бозорда 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритмоқда, бу йиллар давомида биз ўз ишимизни кам-кўстсиз бажаришга имкон юберувчи катта тажриба тўпладик.

Компаниямиз нафақат катта тажрибага, балки вентиляция тизимига сифатли хизмат кўрсатиш ва диагностикадан ўтказиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарга ҳам эга.

ВЕНТИЛЯЦИЯ ТИЗИМИГА БИР МАРТАЛИК СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ РЕГЛАМЕНТИ – ТЎЛИҚ ПРОФИЛАКТИКА

  • Ташқи механик зарарларни аниқлаш мақсадида вентиляция тизимини ташқи кўрикдан ўтказиш.
  • Вентиляцион агрегат ташқи қобиғини тозалаш (ташқи ва ички томондан).
  • Гидротизимдаги совуқлик ташувчини алмаштириш (совутиш/иситиш).
  • Ҳаво совутгич ва калорифер радиаторларини тозалаш (агар бор бўлса).
  • Вентиляторларни текшириш ва мойлаш.
  • Вентиляторнинг тасмасини текшириш (ҳолатини текшириш, таранглигини созлаш).
  • Вентиляцион ускунанинг шовқин даражасини текшириш, ортиқча шовқинларни йўқотиш.
  • Талаб қилинадиган деталларни алмаштириш ва 40 дақиқада ортиқ вақт олмайдиган нуқсон ва носозликларни бартараф қилиш.
  • Калорифер ва совутгич тизимининг ишлаш қобилиятини текшириш
  • Совутиш ва иситиш тизимидаги суюқлик фильтрларини текшириш, зарур бўлса алмаштириш.
  • Ҳаво фильтрларини тозалаш ва алмаштириш
  • Вентиляция тизимининг тебранишга қарши маҳкамлагичлар ҳолатини текшириш
  • Ускунанинг ҳалокат вақтида ўчишини таъминлайдиган барча датчиклар созлигини текшириш (босим ўзгариши датчик-релеси, ҳарорат датчиги, музлашдан капилляр термостатик ҳимоя ва х.к.).
  • Манометр ва термометрлар ўз меъёрларидан анча оғишган бўлса созлаш ва калибировка қилиш
  • Ҳаво намлагич тармоқлари носозликларини текшириш.
  • Тизимдан фойдаланиш бўйича буюртмачига тафсиялар.

УЗОҚ МУДДАТЛИ ШАРТНОМА АСОСИДА ВЕНТИЛЯЦИЯ УСКУНАЛАРИГА СЕРВИС ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ИШЛАР РЕГЛАМЕНТИ

  • Етиб бориш ва ускуналарни диагностикадан ўтказиш (сервис хизмат кўрсатишдан аввал бир бор амалга оширилади).
  • Ташқи механик зарарларни аниқлаш мақсадида вентиляция тизимини ташқи кўрикдан ўтказиш.
  • Вентилятор қанотларининг мустақил айланишини текшириш
  • Вентиляторнинг тасмаси ҳолатини текшириш, таранглигини созлаш.
  • Вентиляцион ускунанинг шовқин даражаси, ортиқча шовқинларни текшириш
  • Деталлар ва узелларни алмаштиришни талаб қилмайдиган ва 40 дақиқада ортиқ вақт олмайдиган нуқсон ва носозликларни бартараф қилиш.
  • Калорифер ва совутгичнинг тизими қувурларининг уланишини текшириш.
  • Вентиляцион қурилмани улаш тизимидаги фильтрлар катакчаларини кирларини текшириш (сув ва гликол фильтрлар).
  • Ҳаво фильтрларини текшириш, зарур бўлса уларни алмаштириш.
  • Ҳалокат вақтида ускунани ўчирувчи датчиклар ва сигнализацияларниинг ишлаш қобилиятини текшириш (босим ўзгариши датчик-релеси, ҳарорат датчиги, музлашдан капилляр термостатик ҳимоя ва х.к.).
  • Ҳаво намлагичлар ва электр кабелларининг ишлаш қобилиятини текшириш
  • Тизимдан фойдаланиш бўйича буюртмачига тафсиялар.

Агар вентиляция тизимдарига сервис кўрсатиш бўйича хизматлар зарур бўлса, компаниямиз ўз хизматини таклиф этади. Бизда нархлар арзон ва барча кўрсатилган хизматлар учун кафолат берамиз. Сизни қизиқтирган барча саволлар билан “Контактлар” бўлимида кўрсатилган рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.