VRV (VRF) тизимига хизмат кўрсатиш

Замонавий VRV ва VRF тизимлар техник ўрнатиш жараёнида бир нечта блок ва модуллардан иборат мураккаб ускуна ҳисобланади. Бундай тизимда модуллар сони қанчалик кўп бўлса, уларнинг ишдан чиқиш эҳтимоли шу қадар ортади. Модуллар миқдори кўплиги носоз блокни аниқлашни қийинлаштиради: фақат чуқур билимга эга профессионалгина бу иш билан шуғуллана олади ва носозликни аниқлайди. VRV (VRF) тизими хизмат муддатини ошириш ва унинг ишдан чиқишини олдини олиш учун мунтазам сервис хизмати кўрсатиб турилади.

Server Service компаияси мултиканалли сплит тизимлар (VRV ва VRF) га олий даражада, кафолатли ва қисқа муддат ичида сервис хизмат кўрсатади. Ўз вақтида амалга оширилган сервис хизмати мултиканалли сплит тизимларнинг хизмат муддатини узайтиради.

VRV ва VRF тизимларига сервси хизмат кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Филтрлар тизимни алмаштириш;
  • Қурилмаларнинг электрон пломбаларини текшириш;
  • Вентиляторларни мойлаш ёки зарурати бўлса, уларни алмаштириш;
  • Тизимни созлаш ва иш параметрларини тўғрилаш;
  • Дренаж тизимини тозалаш ва бошқа кўплаб ишлар.
VRV (Variable Refregerant Volume – хладагентнинг ўзгарувчан ҳажми) тизими – бу Daikin корпорацияси томонидан 1982 йилда патент олинган тизим эди. VRV қисқартмаси Daikin’нинг тизимдаги ҳар бир ички блок режимини алоҳида назорат қилиш имконига эга тизимининг савдо белгиси ҳисобланади. Мазкур номни ўзгартириш ҳуқуқига фақатгина Daikin копанияси эга.

VRF (Variable Refrigerant Flow – хладагентнинг ўзгарувчан оқими) тизими – бу ҳар бир ички блок режимини алоҳида назорат қилиш имконига эга тизимнинг умумуий номи, қолган барча ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлатилади.

Агар Ўзбекистонда мултиканалли VRF тизимига сифатли ва ўз вақтида сервис хизмат кўрсатиш зарур бўлса, Server Service сизга кўмак беради.