Server Service компанияси ҳисобида катта объектлар кўп. Умумий майдони 5000 квадрат метр бўлган Андижон шаҳридаги “Zamin Bio Health” фармацевтика заводи шулар жумласидандир.

Мутахассисларимиз Андижондаги Ҳартум қишлоғида ўз фаолиятини якунладилар. Бу ерда Ўрта Осиёда ягона “Zamin Bio Health” фармацевтика заводиинсулин ишлаб чиқариш заводи очилди.

Дори ишлаб чиқариш соҳаси шамоллатиш тизимига махсус талаблар қўяди.

Шамоллатиш тизими қуйидаги вазифаларни бажариши керак:

  • стерил ҳудудларда, герметик шлюз камералари, дорини тортиш ва қадоқлаш хоналарида ҳавонинг кўп босқичли фильтрланишини таъминлаш;
  • техник жараёнларнинг натижасида пайдо бўлган зарарли моддалардан ҳавони самарали тозалаш;
  • меҳнат меъёрлари ва ходимларнинг хавфсизлигини кафолатлаш;
  • оптимал ҳароратни сақлаб туриш, тоза ҳавони ўз вақтида етказиб бериш ва қайта ишланган ҳавони ташқарига чиқариб юбориш.

Қатъий талаблар лойиҳалаш ва ўрнатиш ишларини тажрибали усталар амалга ошириши кераклигини кўрсатади.

Server Service компанияси ушбу йирик фармацевтика заводининг ҳудудида қулай микроиқлим яратиш вазифасини мукаммал даражада бажарди, яъни инсулин ишлаб чиқариш ва сақлаш жаҳон стандартларига жавоб беради.

Иқлимий ускуналарни ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга ошириш 4 ой давом этди. Бизнинг усталар ҳаво қувурлари, чиллерлар, қозонхоналар ва бошқарув панелларини ўрнатиш бўйича ишларни амалга оширдилар.

Қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • ҳаво юборувчи вентиляцияни лойиҳалаш;
  • 9 та TICA чиллерларини, CELTIC қозонларини, PEDROLLO насосларини ва қулфлаш қурилмаларини ўрнатиш;
  • совитгич машинасини тизимга улаш;
  • тизим герметиклигини синовдан ўтказиш.

Кейинчалик ускуналарга хизмат кўрсатишни соддалаштириш мақсадида техник қаватда ўрнатилди.

Андижон шаҳридаги “Zamin Bio Health” фармацевтика заводида амалга оширилган ишлар ҳақида видеоматериални кўрмоқчимисиз? Ушбу ҳавола бўйича ўтинг!