Сизни ўз сайтимизда кўришдан жуда хурсандмиз, бу ерда сиз кўпгина фойдали маълумотлар, компаниямизнинг фаолияти, шунингдек компаниямиз томонидан сотиладиган барча маҳсулотлар каталогини топишингиз мумкин.
“Server Service” kомпанияси муҳандислик ва иқлим тизимлари бозорида 2002 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу даврда, биз кондиционерлар, чиллерлар, фанкойллар, сув иситгичлари, шамоллатиш тизимлари, музлатгичлар ва бошқа саноат ускуналарини ўрнатиш бўйича катта тажрибага эга бўлдик.
Биз иқлим ускуналарини ўрнатамиз, шунингдек ҳавони иситиш, шамоллатиш ва совитиш тизимлари учун лойиҳалар яратамиз. Компаниямизда ҳар қандай мураккаб лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган шахсий лойиҳалаштириш институти фаолият кўрсатмоқда.
Биз қуйидаги хизматларни таклиф этамиз:
Бизнинг афзал жиҳатларимиз:
“Server Service” – бу кўп тармоқли хизмат кўрсатиш маркази бўлиб, ҳароратни сақлаб турувчи ҳар қандай саноат ускуналарини лойиҳалаш ва уларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Биз тез, самарали ва ортиқча гап-сўзларсиз ишлаймиз!
Агар Сизни саноат ускуналарини профессионал ўрнатиш, таъмирлаш, профилактик хизмат кўрсатиш ёки завод нархларида етказиб бериш хизматлари қизиқтирса, ҳозироқ бизга қўнғироқ қилинг!
Бизнинг телефонларимиз:+998 (70) 202-01-32 ёки тегишли сўровнома шаклини тўлдиринг. Сизнинг мурожаатингизни менежерларимиз кўриб чиқиб, компаниямизнинг тегишли мутахассисларига топширади.
Компаниямиз ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз,“ Биз ҳақимизда” бўлимида ўқинг.
Шунингдек, биз билан Facebook орқали боғланишингиз мумкин.
Саноатда фойдаланилувчи иқлим ускуналарини (чиллерлар, фанкойллар, том кондиционерлари ва бошқа ускуналар) демонтаж ва монтаж қилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.
Лойиҳалаш, ускуналарни етказиб бериш ва тайёрлаш, уларни ўрнатиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлардан исталган вақтда фойдаланишингиз мумкин.
Қозонхоналарни лойиҳалаш, қозонларнинг иситиш қувватини ҳисоблаш, ускуна танлашда ёрдамлашиш, тизимни монтаж қилиш ва пресслаш, иситиш қозонларини таъмирлаш - биз иситиш соҳасида кўрсатадиган хизматларнинг озгина қисмидир холос.
Совитиш камералари ва омборларини лойиҳалаш, уларни монтаж қилиш, паст ҳароратли омборларга техник хизмат кўрсатиш, БГМ(бошқарилувчи газ муҳити) тизимини бизнесингизнинг исталган соҳасига жорий қилиш.