Gorenje Европада кенг оммалашган ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Фаолияти давомида бу компания ўзига ярагша обрў орттирди, Gorenje маҳсулотларига бўлган талаб йилдан йилга ортиб бормоқда.

Gorenje совутгичлари ажойиб дизайн, юқори сифат ва хавфсизликни ўзида жамлаган. Gorenje моделларининг кўпчилик қисми турли хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган ва юқори синфдаги энергия самарадорлигига эга, яъни кам энергия талаб қилади. Барча ютуқларига қарамай, Gorenje совутгичлари бошқа ишлаб чиқарувчиларининг моделлари сингари носозликлардан ҳимояланмаган. Ҳар қандай маиший техника каби вақт ўтиши билан таъмирталаб бўлиб қолади ёки бирор детални алмаштиришга тўғри келади. Gorenje совутгичларинини таъмирлаш эҳтиёжи энг ноқулай пайтда юзага келиши мумкин.

Агар ўз вақтингизни қадирласангиз ва совутгични таъмирлаш учун ортиқча сарфлашни истамасангиз Gorenje ёки бошқа ишлаб чиқарувчига тегишли совутгичингиз бузилса, Server Service компаниясига мурожаат қилинг, бизнинг усталаримиз совутгичингизни таъмирлаб беради.

GORENJE СОВУТГИЧЛАРИДА ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН НОСОЗЛИКЛАР

Gorenje совутгичи фойдаланувчилари кўпинча унинг ички пластик токчалари чидамли эмаслигидан шикоят қилади.

Gorenje совутгичларида асосий, ўзига хос носозлик аниқланмаган, бироқ бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларидаги каби муаммоларга дуч келиш мумкин:

  1. Ишга туширишингиз билан қурилма ўчиб қолади
  2. Совутгич ишга тушмаяпти, бироқ ички чироқ ёнади
  3. Ўчиришнинг иложи бўлмаяпти
  4. Камераларда муз ва қор пайдо бўлмоқда
  5. Ускуна ишаяпти, бироқ камералардаги ҳарорат камаймаяпти
  6. Ишлаши жараёнида ўта баланд шовқин чиқармоқда
  7. Ичида ёки ташқарисида сув пайдо бўлмоқда

Булар қуйидаги носозликларни келтириб чиқаради:

  1. Компрессорнинг зарарланиши
  2. Бошқарув платасидаки кондактлар оксидланиши
  3. “Супер-музлаш” функцияси фаоллаштирилди, ишлаш режими жадаллиги ошди.
  4. Совутгич эшиклари тўлиқ ёпилмайди, эшиклар ёпилганида чироқ ўчмаслиги
  5. Хладагент сизиши ёки тизимнинг тиқилиб қолиши
  6. Ҳарорат назоратчиси бузилиши
  7. Дренаж тизими тўлиб кетган ёки тиқилиб қолган
  8. “No Frost” тизимида бузилиш

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА GORENJE СОВУТГИЧЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ

Совутгични таъмирлаштиш учун сервис марказига мурожаат қилишнинг олдини олиш учун ундан фойдаланишдан аввал фойдаланиш йўриқномаси билан танишиб чиқиш ва техника билан эҳтиёткорона муомала қилиш лозим. Совутгични бирор ерга кўчириш вақтида уни 40 даражадан ортиқ бурчак остида қийшайтириш мумкин эмас, чунки компрессордан мой сизишига олиб келиши мумкин.

Агар шунда ҳам Gorenje совутгичларини таъмирлашга эҳтиёж туғилса, бу кичик, бироқ ёқимсиз муаммони бартараф қилишда сизга кўмак беришдан хурсанд бўламиз.

Server Service компанияси турли ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам маиший, ҳам саноат туридаги освутгичларини таъмирлаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга, шунинг учун ҳар қандай носозликни бартараф қилишга қодирмиз.

Усталаримизнинг тезкорлиги сизни, албатта, қувонтиради, ахир совутгич ишдан чиқса уни, айниқса, йилнинг иссиқ мавсумида тезкор тарзда ҳаётга қайтариш зарур.

Бизда совутгичларни таъмирлаш нархлари арзон ва сизнинг ҳамёнингизга катта зарар етказмайди. Қиммат турувчи эҳтиёт қисмларни алмаштириш талаб этиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Устани совутгични диагностикадан ўтказиш учун чақириш бепул, агар совутгични таъмирлаш ишлари амалга оширилса. Агар совутгчни таъмирлашни кейинга қолдирсангиз ёки нархини келишолмасангиз, у ҳолда устани чақируви учун пул тўлашингиз керак бўлади. Кейинчалик эса носозлик сабабини аниқ айтган ҳолда таъмирлаш нархи қанча бўлишини қўнғироқ орқали билиб оласиз. Агар шартлар барчаси сизни қониқтирса, сиз фақат таъмирлаш ишлари учун тўлов қиласиз, холос.

Биз мутахассисимиз томонидан бажарилган барча ишлар учун кафолат берамиз!

Бизга қўнғироқ қилинг ва бугуноқ совутгичингизни таъмирлатиш учун буюртма беринг!