![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Сплит тизим
|
Мульти сплит тизим
|
Каналли кондиционерлар
|
Кассетали кондиционерлар
|
Устунли кондиционерлар
|
Пол-шифт кондиционерлари
|
SERVER SERVICE компанияси иқлим техникаларига сервис хизмат кўрсатиш бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф этишдан хурсанд:
- Вентиляция ва кондиционерлаш тизимларига сервис хизмат кўрсатиш ва тозалаш;
- Барча тур ва маркадаги кондиционерларга сервис хизмат кўрсатиш ва тозалаш;
- Барча тур ва маркадаги кондиционерларни сарф материаллари билан қайта тўлдириш;
- VRV, VRF мултизонали тизимларга сервис хизмат кўрсатиш;
- Саноат кондиционерлари, чиллерлар ва фанкойлларга сервис хизмат кўрсатиш.
Кондиционерларни сифатли монтаж қилиш ва мунтазам сервис хизмат кўрсатиш, улрани тозалаш иқлим техникасининг 10 йилдан ортиқ вақт давомида нуқсонларсиз ишлашига имкон беради. Бундай узоқ хизмат кўрсатиш муддатини кондиционерларга фақат профессионал сервис хизмати кўрсатиш таъминлай олади.
SERVER SERVICE компаниясининг барча ходимлари турли маркадаги кондиционерларга сервис хизмат кўрсатиш бўйича ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ўқув курслари ва аттестацияларидан мунтазам ўтиб боради. Бу бизнинг кондиционерларга сервис хизмат кўрстаиш бўйича ишларимизнинг юқори сифатли ва тезкор бўлишини кафолатлайди.
“Кондиционерларга сервис хизмат кўрсатиш” хизмати қуйидаги ишларни амалга оширишни назарда тутади:
– кондиционерни тозалаш,
– антибактериал воситалар ёрдамида ички ва ташқи блокларни тозалаш,
– ички блок қанотини тозалаш,
– тизим дренажини тозалаш,
– ташқи блок иссиқлик алмаштиргичини тозалаш (зарурати бўлса),
– ички блок иссиқлик алмаштиргичини тозалаш (зарурати бўлса),
– тизим механизмини тозалаш,
– кирувчи ва чиқувчи ҳароратни ўлчаш,
– тизимдаги ишлаш босимини текшириш.
Кондиционерни тозалаш ва унга хизмат кўрсатиш нега керак?
Замонавий кондиционер етарлича мураккаб қурилма. Техника қанчалик мураккаб бўлса, унинг ишдан чиқиш эҳтимоли ҳам шу қадар кўпаяди. Бироқ носозлик юзага келиш хавфини камайтириш йўли мавжуд – бу кондиционерга мунтазам сервис хизмат кўрсатиш ва уни тозалаб туришдир. Кондиционернинг узоқ вақт ва барқарор ишлашини таъминлаш учун фойдаланиш режимига мос равишда унга мунтазам сервис хизмат кўсатиш лозим.
Кондиционерни тозалаш – бу кондиционерга сервис хизмат кўрсатишнинг муҳим қисми. Масалан, хонадонлардаги кондиционерларга йилига икки марта сервис хизмати кўрсатилади, бунда кондиционер филтирини тозалаш ишлари олиб борилади; офисдаги кондиционерларга ҳар бир кварталда бир марта сервис хизмат кўрсатилади; сервер хоналари, ресторанлар, кафелар, савдо заллари ва бошқа жамоат жойларига ўрнатилган кондиционерларга ҳар ой сервис хизмат кўросатиб туриш лозим. Кондиционерларга сервис хизмат кўрсатишга “тозалаш” хизматидан ташқари фреоннинг ишлаш босимини текшириш, кирувчи ва чиқувчи ҳаво ҳароратини текшириш ва кондиционерни тўлиқ диагностикадан ўтказиш киради. Бундай ёндашув кондиционернинг фақатгина узлуксиз ишлашини таъминлаб қолмай, балки ортиқча таъмирлатиш ва зарарланган эҳтиёт қисмини алмаштириш учун маблағ сарфлашдан озод қилади. Умуман олиб қараганда, кондиционерларни тозалаш у қадар мураккаб иш эмас, бироқ мутахассислар бу учун махсус ускуналар ва антисептик воситалардан фойдаланади ва бир йўла кондиционерни диагностикадан ҳам ўтказади, шунинг учун “кондиционерни тозалаш” ўта зарур, айниқса, кондиционерлар тўхтовсиз ишлаши керак бўлган савдо биноларида.
Кондиционер қайси режимда ишлатилишига қараб “SERVER-SERVICE” компанияси сервис хизмат кўрсатиш, кондиционерни тозалаш ва уни сарф материаллари билан тўлдиришнинг алоҳида графигини таклиф этади.
Кондиционерларга хизмат кўрсатиш нархлари
Нақд пул орқали тўлов қилинганида
Нақдсиз (пул ўтказиш йўли билан) тўлов қилинганида
*Кондиционерни фреон билан тўлдириш буюртмачи билан келишилган ҳолда зарур бўлганидагина амалга оширилади.
Сервис хизмат кўрсатиш жараёнида таъмирлаш ва фреон тўлдириш зарурати аниқланиши мумкин. Бундай ишлар буюртмачи билан келишилади. Server Service компанияси мутахассислари исталган тур ва маркадаги кондиционерларга хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналар билан таъминланган. |
Сиз кондиционерларингизга доимий сервис хизмат кўрсатиш ва уларни тозалаш учун компаниямиз билан узоқ муддатли шартнома имзолашингиз мумкин, бу билан сиз йирик чегирмага эга бўласиз.