«Пойтахт» бизнес маркази музокаралар, конференциялар ва тақдимотлар учун жуда мос келади. Компаниямиз ушбу кўп қаватли мажмуада қулай муҳит яратиш учун кўп меҳнат қилди.
«Пойтахт» бизнес маркази пойтахтдаги энг муҳим бизнес объектларидан биридир.
Бу ажойиб 12 қаватли мажмуа Мустақиллик майдони яқинида қурилган.
Бизнес марказининг инфратузилмасига офислар, кўп мақсадли конференц-заллар, меҳмонхона, ресторанлар, спорт зали, фитнес клуб, химчистка, 220 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ киради.
Ушбу миқёсдаги биноларда кондиционер ва вентиляция тизими катта аҳамиятга эга.
Кенг заллар ва хоналарда бўлиш қанчалик қулай бўлиши ИВК лойихаси қанчалик малакали тузилганига ва амалга оширилишига боғлиқ.
Server-Service жамоаси SHIVAKI иқлим назорати ускунасини ўрнатиш ва мавжуд иситиш тизимини реконструкция қилиш ишларини якунламоқда.
Энди офис майдонини ижарага олган компаниялар ва меҳмонлар учун элит бизнес марказида ишлаш ва дам олиш янада қулайроқ бўлади.
“Server-Service” компанияси мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар:
1
Янги иситиш тизимини лойиҳалаш;
2
SHIVAKI ўрнатиладиган фанкойлларни ўрнатиш;
3
Пластинка иссиқлик алмашинувчилари, термометрлар ва босим ўлчагичлари, мувозанат клапанлари, филтрлар ва 8та ПЕДРОЛЛО насосларини ўрнатиш;
4
Юқори сифатли иссиқлик изоляциялаш материалларидан фойдаланган холда изоляциялаш;
5
Қувурларни маҳкамлаш учун синовдан ўтказиш.
Иш жараёнда SHIVAKI иқлим назорати ускуналари ва PEDROLLO насослари ишлатилган бўлиб, улар ишончлилиги, ишлаш қулайлиги ва узоқ вақт узлуксиз ишлаши билан ажралиб туради.