Объект: Тўйтепа шаҳридаги Uztelecom сервери

Бажарувчилар:
Бажарилган ишлар:

  • Контейнерларга ўрнатилган телекоммуникация ускуналари учун прецизион кондиционерларини ўрнатиш;
  • Ускунани ишга тушириш;
  • Кондиционерлаш тизимини созлаш.

Прецизион кондиционерлар тизими йилнинг исталган мавсумида ускунанинг тўхтовсиз ишлашини таъминлайди. Бу эса юқори иш самарадорлигига эга сервер ва коммуникация ускуналари иши учун жуда керакдир.

Константин Бушаев - монтаж прецизионных кондиционеров Сергей, специалист по монтажу прецизионных систем кондиционирования
Константин
Сергей
Кондиционерлаш тизими бўйича мутахассислар

Бир марта бизга мурожаат қилган кўпгина компаниялар доимий мижозларимизга айланишади.  “Ўзбектелеком” компанияси ҳам шулар жумласидандир. Биз ушбу корхонанинг Бухоро ва бошқа шаҳарлардаги бир нечта объектларида прецизион кондиционерларни ўрнатдик. Яқинда бизнинг усталар Тўйтепа шаҳрида жойлашган UZTELECOM серверига прецизион кондиционер тизимини ўрнатдилар.

Ўрнатилган кондиционерлар тизими исталган об-ҳаво шароитида сервер ва алоқа мосламаларини узлуксиз совитиш учун мўлжалланган. Улар сервер хонасида белгилан ҳароратни целсийнинг ўндан бир улуши аниқлигида сақлашга имкон беради. Прецизион кондиционерни тўғри ва юқори сифатли ўрнатиш, фақат мутахассислар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Кондиционер тизимини ўрнатишни бизнинг усталар – Константин ва Сергей бажаришди. Улар – прецизион кондиционерларни таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича катта тажрибага эга бўлган мутахассислардир.

 

Прецизион кондиционерларни ўрнатиш

 

Монтаж креплений фреонопровода для прецизионного кондиционераКондиционерларни ўрнатиш ишларини усталаримиз:

  • кондиционерларнинг ташқи қисмлари ва новлари учун маҳкамлагич тайёрлаш;
  • ташқи ва ички кондиционерлар қисмларини бирлаштирувчи фреон трассаси новларга ўрнатишдан бошладилар.

Маҳкамлагичлар тайёр бўлгач, ташқи ва ички кондиционерлар қисмлари ўрнатилди. Кондиционер қисмлари шайтон ёрдамида тартибга келтирилди ва маҳкамланди. Сўнгра фреон қувурини ўтказиш ишлари бошланди. Мис қувурлари тайёрланди(керакли ўлчамлари бўйича кесиб олинди). Қувурларни тўғри кетма-кетликда новга маҳкамлаш учун қўйиб чиқилди.

Прецизион кондиционерларни ўрнатишФреон қувурларини пайвандлашдан аввал, уларни термофлекс ва фольга билан термик изоляция қилинди. Термик изоляциядан сўнг, қувурларни пайвандлаш ишлари бошланди. Ушбу объектда фреон трассаси мураккаб бир нечта прецизион кондиционерлар ўрнатилди. Фреон қувурларини пайвандлаш кўп вақтни олди.

Пайвандлаш жараёни тугагандан сўнг, усталаримиз тизим герметиклигини текширишга  киришдилар. Мис қувурларининг чидамлилигини текшириш учун босим остида азот юборилди. Бу герметиклиги бузилган жойларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга ёрдам беради.  Герметикликни текшириб бўлгач, ҳаво ва сув қолдиқларини чиқариб юбориш учун вакуумлаш ишлари бажарилди. Шундан сўнг, тизимга фреон юборилди ва кондиционерлар фойдаланишга топширилди.

 

Прецизион кондиционерларни ўрнатиш Прецизион кондиционерларни ўрнатиш Прецизион кондиционерларни ўрнатиш Прецизион кондиционерларни ўрнатиш