Бўш иш ўринлари

Совитиш камералари устаси:

Биз ҳар хил турдаги совитиш камераларини таъмирлаймиз. Ўз навбатида улар ишлашига кўра, сақловчи, музлатувчи ва тезкор музлатувчи камераларга бўлинади. Шунингдек, совитиш камералари ташқи кўриниши, хусусияти ва параметрларига кўра фарқ қилади. Фойдаланиш соҳасига кўра, улар маиший ва саноат совитиш камераларига бўлинади.

Агар сиз ишни ўз вақтида бажарсангиз, техникани таъмирлашни ёқтирсангиз ва бу юмушни завқ билан бажара олсангиз, шунингдек, яхши ва стабил даромад излаётган бўлсангиз, у ҳолда бу иш айнан сиз учундир.

НОМЗОДГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

  • Синчков
  • Собитқадам
  • Вазмин
  • Ишни ўз вақтида бажарувчи
  • Ишни охиригача етказувчи
  • Ёши: 25 дан 50 ёшгача бўлган
  • Ускунани тўғри диагностика қилиб, носозлик сабабини тўғри аниқлай олиш
  • Ўз вақтида янги билимларни эгаллаб, янги ускуна моделлари ҳақида ўргана олиш
  • Ишларни бажариш учун мижозникига бориш
  • Мижоз ускунасини диагностика қилиб, таъмирлаш
  • Хизматлар нархи бўйича мижоз билан келиша олиш
  • Ҳисобот топшириш(масофадан туриб)
  • Таъмирлаш ишлари бўйича мижозга маслаҳат бериш
  • Расмий тарзда ишга жойлаштирилади
  • Буюртмалар сони жуда кўп
  • Иш графиги ва вақтини танлаш имконияти бор
  • Ишнинг барча босқичларида ёрдам берилади
  • Синов муддати- 1 ой
  • Дўстона жамоа
Call Now Button