Ҳаво фильтрацияси таснифи

Ҳаво фильтрацияси таснифи

Ҳаво фильтрацияси – бу вентиляция тизимининг ажралмас қисми. Ҳар йили бизни ўраб турган атроф-муҳит ифлосланиб бормоқда. Бу ҳолатда, албатта, яхши фильтрлашга бўлган талаб ортади.
Компаниямиз юқори даражада ҳавони тозалайдиган вентиляция тизимининг лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни ўрнатади. Тозалаш даражаси лабараториялар, фармацевтика билан алоқадор корхоналар, хирургия кабинетлари ва тоза ҳаво талаб этиладиган бошқа жойлар учун мос келади.
Бу соҳада моҳир бўлмаган одам учун фильтрлар турлари билан ишлашда қийинчилик юзага келади. Шунинг учун буни мақолада содда ва тушунарли тарзда ёритишга ҳаракат қиламиз. 02

Ҳаво фильтрларининг таснифи

Ҳаво фильтрлари қандай илашига қараб уларни 3-4 категорияга бўлиш мумкин. Бу ерда улар нимага қодир экани ҳисобга олинади. Ҳавони ўртача тозоловчи фильтрлар. Улар мутлақо тоза ҳавога бўлган талаб паст ёки ҳавони тозалаш вақтинча керак бўлган биноларда қўлланилади. Бу фильтр ўлчами 10 микрометрдан катта бўлган майда зарраларни ушлаб қолади.
! мкм – ўта кичик масофа узунлигининг ўлчов бирлиги, 1 мкм = 0,001 мм = 0,0001 см = 0,000001 м. Мисол учун эритроцитлар диаметри 7 мкм га тенг, атмосфера зарралари кўп ҳолларда 0,1 дан 5 мкм гача бўлади.
Ҳавони нозик тозалаш фильтрлари. Бундай фильтрлар ҳам саноатда, ҳам турар-жойларда қўлланилади. Улар ўзида ҳавони тозалашнинг икки даражасини намоён қилади. Нозик тозалаш фильтрлари 1 микрометрдан катта зарраларни ушлаб қолиши мумкин. Ҳавони мутлақ тозаловчи ёки НЕРА-фильтрлар. Айнан бу фильтрлар фармацевтик компаниялар, операция хоналари, электроника ишлаб чиқаришда “тоза хона”ни яратиш имконини беради. Яъни ўлчами 0,3 микрометрли зарралардан халос бўлиш ва фильтрация даражаси юқори бўлиши талаб этиладиган жойларда қўлланилади. Яқин вақтларгача бу энг самарали фильтрлар ҳисобланган. ULTRA фильтрлар. Учинчи турдаги фильтрларни ўрнатиб ва уни Ультра-фильтрлар деб атайдиган ҳавони мутлақ тозаловчи классига киритувчилар ҳам бор. Албатта, ҳавони ўзига хос классда юқори тозалашни амалга оширувчилар ҳам бор. Бундай фильтрлар ҳавони тозалашнинг энг сўнгги босқичига эга ва ҳавони тозалашда юқори самарадорлик талаб этиладиган объектларда қўлланилади.

Тозалаш синфига қараб фильтрларни ажратиш

Юқорида кўрсатилган барча категориялар тозалашннг бир неча синфларини қамраб олади. Улар турлича алталади, бу стандартларга боғлиқ. Жадвалда самарадорлиги синфига боғлиқ ҳолда фильтрларнинг хусуиятлари келтрилган
Тозалаш даражаси Тозалаш синфи Тозалаш самарадорлиги, %
DIN 24184 DIN 24185 ГОСТ Р 51251-99 EN 779 EN 1822 ГОСТ Р 51251-99 EN 1822
Тажриба методикаси бўйича*
Ee Ea E O
Ўртача EU1 G1 G1 J60 J65      
EU2 G2 G2 6070 6580 <20    
EU3 G3 G3 7080 8090 2035    
EU4 G4 G4 8090 9095 3545    
Нозик EU5 F5 F5 9095 4560 <20    
EU6 F6 F6 9597 6080 60    
EU7 F7 F7 9798 8090 45    
EU8 F8 F8 9899 9095 60    
EU9 F9 F9 99,8 9598 75    
Юқори самарали (НЕРА) H10 H10 85          
H11 H11 95          
H12 H12 99,5          
H13 H13 99,95          
H14 H14 99,995          
Ўта юқори самарадорлик (ULPA) U15 U15 99,9995          
U16 U16 99,99995          
U17 U17 99,999995          
Жадвал. Ҳаво фильтрларининг таснифи ва хусусиятлари. Эслатма: EN779 ва EN1882 – ўртача, нозик ва ўта нозик тозалаш фильтрлари учун тегишли Россия стандартлари.

Server-Service – сизнинг уйингизда, офисингизда ёки корхонангизда қулай муҳит яратишда сизнинг ишончли ҳамкорингиздир!

Маслаҳат олиш ва хизматларимиз ҳақида кўпроқ билиш учун бугун биз билан боғланинг!

Контактлар:

Телефон: +998 (70) 202 01 32,  

                   +998 (98) 128 42 00;

Email: manager.serverservice@gmail.com

Биз сизнинг саволларингизга жавоб беришдан мамнун бўламиз

Server-Service – янги даражадаги сервис!