Viessmann компаниясининг иситиш қозонлари – бу фойдаланишда содда бўлган сифатли иситиш тизимидир. Ўзининг пайдо бўлган вақтидан бу савдо белгиси сифатли маҳсулот фойдаланишда содда ва шу билан бирга арзон бўлиши мумкинлигини исботлади. Бундан ташқари, бундай иситиш қозонлари юқори технологиялар билан жиҳозлангани билан бир қатор афзалликларга эга. Улар жуда кам ишдан чиқади. Бу барча омиллар Viessmann истиш қозонини нафақат энг машҳурлардан бир, балки тежамкорлик, ишончлилик ва экологик махсулотни қадрловчилар учун биринчи рақамли танловга айлантирди.

Viessmann иситиш қозонлари билан хонадонингиз нафақат иссиқ, балки аввалгидан анча шинам кўриниш олади. Барчамиз биламизки, инсоннинг ҳиссий ҳолати бевосита бинодаги ҳарорат режимига боғлиқ бўлади. Иссиқда у ўзини шинам, қулай ва сокин ҳис этиб, бўшашади. Ўта иссиқ бўлганида инсон аксинча, ноқулайлик ҳис этади ва бинодан чиққиси кела бошлайди. Демак, мехмонларнинг уйингизда қанчалик ушланиб қолиши, сиз ҳароратни қанчалик қулай танлашингизга боғлиқ. Бахтимизга, Viessmann турли майдонларни – кичик ўлчамлидан тортиб, йирик хонадонларгача бемалол қиздира оладиган иситиш қозонларини ишлаб чиқаради.

Агар таъмирлаш зарур бўлса

Бироқ бундай ишочли қозонлар ҳам вақти-вақти билан бузилиб туради. Бу бир қатор сабабларга кўра содир бўлиши мумкин:

  • Монтаж нотўғри ўтказилгани – деталларнинг муддатидан аввал ишдан чиқишига ва, ҳатто, қозонни қайтиб тузатиб бўлмас ҳолга солувчи кутилмаган ҳалокатларга ҳам олиб келиши мумкин.
  • Ташқи омиллар таъсирида – бунга эҳтимоли кам, бироқ содир бўлиши мумкин бўлган қозоннинг физик зарар кўриши киради.
  • Фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик – вақти-вақти билан турли мураккабликдаги нуқсонларга олиб келади. Шунингдек, нотўғри монтаж каби деталларнинг муддатидан аввал ишдан чиқишига сабаб бўлади.
  • Ўз вақтида сервис хизмат кўрсатилмаслиги – механизмлар ишида узулишлар ҳосил қилувчи ва бартараф этиш учун таъмирлаш талаб этиладиган туз кири, чанг тўпланиши ва бошқа оқибатларга олиб келади.
  • Viessmann иситиш қозонлари билан ишлаш учун профессионал мутахассисни ёллашдан тежаб қолманг. Ўз кучингизга ишонишга уриниш ёки арзонроқ мутахассис ёллаш айнан шу деталнинг қайта ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

“Server-Service” Тошкент шаҳрида иситиш ускуналарини, шунингдек, Viessmann иситиш қозонларини монтаж ва демонтаж қилиш ҳамда сервис хизмат кўрсатиш ишларини олиб боради. Шунингдек, биз исталган бошқа савдо белгисидаги иситиш қозонларни таъмирлаймиз.

 

Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг истиш қозонларини таъмирлаш