Дизел ёқилғили ўчоқлар дизел ёнилғиси ва кислородни қаришмасини тайёрлайди ва уни қозоннинг ёниш камерасида ёндиради. Ўчоқда нафақат қиздириш, балки ўт олдириш ва ёнишни назорат қилиш автоматикаси ҳам мавжуд. Албатт бугунги кунда энг оммалашган ўчоқ газда ишлайдигани ҳисобланади. Бироқ агар газ тармоғи мавжуд бўлмаса, бу ерда дизель ёқилғили истиш қозони ёрдамга келади.

Суюқ дизель ёқилғили ўчоқга эга қозонлар хонани ҳаво ёрдамида иситиш учун сарфларни камаётирувчи амалий усул. Чиқарувчи вентиляция учун алоҳида хона зарурлиги унинг камчилиги ҳисобланади, шунингдек, захира ёқилғисини сақлаш учункатта идиш ҳам керак бўлади. Дизел ёқилғили ўчоқлар икки турда учрайди – бир босқичли ва икки босқичли. Бир босқичли ўчоқлар ёқилганида тўлиқ қувват ишга тушади. Икки босқичли қозонларда қувват секинлик билан кўтарилиб боради – биринчи босқич, кейин иккинчи босқич.

Дизель ёқилғили ўчоқларга сервис хизмат кўрсатиш иш режими меъёрида бўлишига ёмон таъсир ўтказувчи ҳалокатли ҳолатлардан қочишга ёрдам беради ва қозон ишида самарадорлик, тежамкорлик ва хавфсизликни таъминлайди.

Сервис хизмат кўрсатиш вақтида:

– Ўчоқ хавфсиз ва оптимал даражада ишлаши учун тартибга солинади

– Эскирган ёки ишламаётган қисмлари алмаштирилади

– Ҳаво ва ёқилғи фильтрлари тозаланади (алмаштирилади)

– Чиқариб юборилаётган газ таркиби таҳлил қилинади

– Ўчоқ элементлари тозаланади

– Калорифер чўкиндилардан тозаланади

Дизель ёқилғили ўчоқларга сервис хизмат кўрсатиш чиқаётган газ таркибини аниқ таҳлил қилувшга ёрдам берувчи сифатли ускуналардан фойдаланилган ҳолда олибборилади. Бу вақт жуда муҳим, чунки, ўз навбатида, бу ёқмлғини ёниш жараёнини аниқ рационализация қилишга ёрдам беради. Ва натижада қозоннинг унумдорлиги ортади. 

Иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатишга буюртма бериш учун қуйидаги рақамлар орқали бизга қўнғироқ қилиш кифоя (Тошкентда):+998 (71) 207-33-32

 

 

Буюртмалар ҳар куни 9:00 дан 18:00 га чадар қабул қилинади.