Муз генераторларини таъмирлаш

Server Service компанияси маиший муз генераторларини хам, йирик саноат қурилмаларини хам таъмирлайди.

Бизнинг мутахассисларимиз муз генераторингиз туридан қаттий назар (шишасимон муз генератори, конус ёки цилиндр муз генераторлари, кубикли муз генераторлари ва бошқалар) уларнинг диагностикаси ва таъмирлаш ишларини қисқа вақтда олиб боради.

Дастлаб муз генераторлари бар ёки ресторанлар учун профессионал ускуна хисобланган, бироқ хозир улар дўконларда, озиқ-овқат саноатида, хатто омборларда хам қўлланилади (муз генераторларида хосил қилинган муз тез айнувчи махсулоталарни музлатгичсиз транспортда ташиш учун қўлланиладаи).

remont ledogeneratora

Муз генераторлари маиший совутгичларда хам мавжуд, улардан хар куни кўплаб одамлар фойдаланади.

Қоидага кўра, муз генераторлари сув манбасига уланади – махсус автоматика мавжудлиги сабаб муз генераторлари муз камайганида захира муз билан мустақил тўлиб боради.

Маиший муз генераторлари – бу хўжалик эхтиёжи учун муз (кубик, баъзида цилиндрли) тайёрлайдиган қурилма. Бундай муз генераторлари кўпинча совутгичларнинг қиммат турувчи моделларида бўлади, бироқ алохида қурилмаларда хам учрайди.

Маиший муз генераторлари кўп миқдорда муз зарур бўлмаган кичик барларда хам қўлланилади.

Дўконлар учун мўлжалланган муз генераторлари чўкинди муз ва гранулалар ишлаб чиқаради, бундай музларга дўконларда талаб катта.

Гранулали музлар билан гўшт махсулотлари ва дарё деликатеслари мавжуд витриналарни безайди, чўкинди муз кўпинча янги балиқли твитриналарда қўлланилади.

4ewuja2

Бундай безаш махсулотларни кўримли қилади, уларнинг янги эканини англатиб туради ва махсулотлар узоқ вақт айнимаслигига ёрдам беради. Чўкинди муздан фойдаланиш дўконга кўпроқ, мижозларни жалб қилиш ва таклиф этилаётган махсулотлар сифатини ошириш имконини беради.

Маиший муз генераторлари кўп холларда марказий сув таъминоти тизимига уланмайди муз чиқариш учун махсус идишни мунтазам сув билан тўлдириб туриш лозим.

Витриналарни муз билан безатишнинг айрим нозик жихатлари мавжуд – гўшт витринасида пушти чироқлардан фойдаланиш мумкин, пушти ранг муз бўлакларида чиройли синади ва гўштнинг юқори сифатини кўрсатиб туради (фақат ёш хайвон гўштлари оч пушти рангда бўлади), балиқ витринасида оатда, хаво рангдаги чироқдан фойдаланилади, чунки муздан ўтган нур ранги дарёга ўхшаб кўринади, бу балиқнинг янги эканини тадқиқлайди.

Саноат муз генераторлари

Саноат муз генераторлари бутун дунёда минглаб корхоналарда соз холда ишламоқда. Саноат муз генераторлари алохида синфларга бўлинади. Бу уларнинг конструкциясидаги фарқлари билан боғлиқ. Бундай муз генераторлар суткасига 20-30 тонна муз ишлаб чиқаради.

Саноат муз генераторлари қуйдаги жабхаларда қўлланилади:

Гўштни қайта ишлаш саноати
Гўштни қайта ишлаш саноатида муз генераторлари колбаса махсулоталрини ишлаб чиқарадиган гўштни паст хароратда сақлаб туриш учун қўлланиладли. Муз генераторларсиз гўшт қиймаларини ишлаб чиқариш ва йирик хайвон гўштини сақлашнинг иложи бўлмайди.
Балиқни қайта ишлаш саноати
Саноат муз генераторлари балиқ ва дарё махсулотларини сақлашда қўлланилади. Муз балиқни музлатишда катта самарадорликка эга.
remont ledogeneratora 0
Нон махсулотлари саноати
Нон махсулотлари саноатида муз, хамирни тезкор музлатиши учун зарур. Агар хамир вақтида совутилмаса, ундаги ачитқи хамирни узоқ муддат сақлаш имкон қолдирмайди (ачитқи хамирни бутунлай эгаллайди ва хамир айнийди).
Фармацевтика саноати
Муз генераторлари плазма, қон ва донорлик аъзоларини музлатиш учун зарур. Бирорта совутгич машина бу вазифани муздек яхши бажараолмайди.

Муз генераторларини таъмирлаш бўйича қилинадиган ишлар:

Компания Server Service предоставляет следующие виды услуг:

1

Ўзбекистанда муз генераторларини монтаж қилиш;

2

муз генераторларини демонтаж қилиш;

3

майда таъмирлаш ишлари (муз генераторларини демонтаж қилмай туриб);

4

электр кабеллар монтажи;

5

деталларни демонтажсиз алмаштириш;

6

сантехника қопламаларидаги тиқилишларни бартараф қилиш.
Янги муз генераторини биздан сотиб олишингиз мумкин – каталогимиздан сиз учун мос қурилмани танлашингизни ўзи кифоя!
Server-Service – сизнинг уйингизда, офисингизда ёки корхонангизда қулай муҳит яратишда сизнинг ишончли ҳамкорингиздир!

Маслаҳат олиш ва хизматларимиз ҳақида кўпроқ билиш учун бугун биз билан боғланинг!

Контактлар:

Телефон: +998 (70) 202 01 32, +998 (98) 128 42 00

Email: manager.serverservice@gmail.com

Биз сизнинг саволларингизга жавоб беришдан мамнун бўламиз!

Server-Service – янги даражадаги сервис!