Рекуперация шамоллатиш тизимида энергияни тежаш учун зарур бўлган ҳарорат кўрсаткичларини яратишда қўлланилади.

Рекуперация – қайта ишлатиш мақсадида энергиянинг қисман қайтарилишидир. Шамоллатиш тизимида рекуперация иссиқликнинг бир қисмини совуқ ҳаво оқимига ўтказиш тушунилади.

Совуқ мавсумда кирувчи ҳаво таъминловчи-чиқарувчи қурилмаларда калорифер ёрдамида иситилади. Рекуператордан фойдаланиш, кирувчи ҳавони иситиш учун зарур бўлган электр энергиясини тежашга имкон беради.

Шамоллатиш тизимларида иссиқлик энергиясини рекуперациялаш деганда-совуқ ҳаво оқимини чиқарилган иссиқ ҳаво билан иситиш тушунилади.

Шундай қилиб, бизда +20 ° C ҳароратли ташқарига чиқадиган илиқ ҳаво ва калориферга кирмасдан аввал ҳарорати -10 ° C бўлган ҳаво бор. Мисол учун, пластинкали иссиқлик тарқатгич рекуператор ўрнатамиз. Пластинкали рекуператор ишлаш принципини тушуниш учун, пастдан тепага ҳавони чиқарувчи ва чапдан ўнгга ҳаво кирувчи квадратни тасаввур қилинг. Бунда, ушбу оқимлар уларни ажратиб турувчи махсус иссиқлик ўтказувчи пластиналар ҳисобига бир-бирлари билан аралашмайдилар.

Натижада чиқарилган ҳаво иссиқликнинг 70% га қадарини кирувчи ҳавога беради ва рекуператордан чиқиш пайтида ҳарорати 2-6 °С гача етади. Кирувчи ҳаво ҳарорати, ўз навбатида, рекуператордан чиқиш чоғида ҳарорати 12-16 ° С га етади.

Шунинг учун, калорифер -10 °С ҳавони эмас, балки +12 ° С ҳароратли ҳавони иситади. Бу кирувчи ҳавони иситиш учун сарфланган электр ёки иссиқлик энергиясини сезиларли даражада тежашга имкон беради.

Server Service компанияси иссиқлик энергиясини рекуперацияловчи шамоллатиш тизимларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва рекуператорли шамоллатиш ускуналарини Европадан келтириб беришни амалга оширади.

Шамоллатиш тизимига рекуператорни улаш орқали электр энергия сарфи тежалади ва шамоллатиш тизимининг самарадорлиги ошади.