Саноат жараёнлари учун буғ генераторлар

 

Саноатнинг кўплаб соҳаларида буғдан фойдаланилади. Қурилиш материаллари, картон ўрамлари, матоларни бўяшда буғ ажралмас ҳисобланади. Шунинг учун буғ генераторлари каби махсус ускуналарга бўлган талаб тўхтовсиз ортиб бормоқда.
Буғ генератори (буғ қозони) юқори босим остида сувни иситиш орқали буғ ҳосил қилади. Босим кўрсаткичи сувнинг қайнаш ҳароратига ва ҳосил бўлган буғнинг ҳароратига таъсир қилади.

 

Буғ ҳарорати, °С Мутлақ босим, бар Буғнинг ҳажми, м3/кг Буғнинг зичлиги, кг/м3 Буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги, ккал/кг
90 °С 0,7 2,365 0,4229 545,5
93,5 °С 0,8 2,087 0,4792 543,2
96,7 °С 0,9 1,869 0,5350 541,2
99,6 °С 1,0 1,694 0,5904 539,3
111,4 °С 1,5 1,159 0,8628 531,8
120,2 °С 2,0 0,8854 1,129 525,9
127,4 °С 2,5 0,7184 1,392 521,0
133,5 °С 3,0 0,6056 1,651 516,7
138,9 °С 3,5 0,5240 1,908 512,9
143,6 °С 4,0 0,4622 2,163 509,5
147,9 °С 4,5 0,4138 2,417 506,3
151,8 °С 5,0 0,3747 2,669 503,4
158,8 °С 6,0 0,3155 3,170 498,0
164,9 °С 7,0 0,2727 3,667 493,3
170,4 °С 8,0 0,2403 4,162 488,8
175,4 °С 9,0 0,2148 4,655 484,8
179,9 °С 10 0,1943 5,147 481,0
184,1 °С 11 0,1774 5,637 477,4
188,0 °С 12 0,1632 6,127 473,9
191,6 °С 13 0,1511 6,617 470,8
195,0 °С 14 0,1407 7,106 467,7
198,3 °С 15 0,1317 7,596 464,7

 

Буғ генераторлари:

  • ДСП, минерал плиталар, сэндвич панеллар ва бошқа прессланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда;
  • ёғочни қайта ишлашда қўлланилади.

Ёғочни қайта ишлаш учун буғ генераторлариБуғ таъсирига учраган ёғоч плиталар шишмайди ва қисқариб қолмайди. Бу айниқса ром ва эшикларни ишлаб чиқаришда қимматлидир.

Қимматбаҳо дарахт турлари (ёнғоқ, қора қайин, эман) ни қайта ишлагандан сўнг,  сирти ва ранги тўқлашади.
Қоғоз ва картон ўрамини ишлаб чиқаришда буғ қоғоз маҳсулотининг бир хил шишиши ва кейинчалик ортиқча намликни йўқотиш учун керакдир. Буғ генератори қувурларни иситиш учун ишлатилади. Саноатда кўп ишлатиладиган кимёвий моддалар ҳарорат таъсири остида дастлабки хусусиятларини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун иситиш учун буғдан фойдаланиш тавсия этилади.

Буғ генератори тўқимачилик саноатида ҳам ишлатилади. Цехга келиб тушган толага буғ ёрдамида ишлов берилади. Бу келгусида толага ишлов беришни осонлаштиради. Буғнинг табиий ипак толасига таъсири унинг хусусиятларини оширади.

Server Service компанияси фаолият соҳангизга қараб буғ генераторини танлашга ёрдам беради ва ускунани Ўзбекистонга келтириб беради. Биз Хитойдаги ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри махсус ускуналарни арзон нархларда етказиб берамиз.

Агар керак бўлса, усталаримиз саноат буғ генераторини ўрнатиб, унинг функциясини текшириб, фойдаланиш бўйича кўрсатмалар беришади. Агар ускуна ишдан чиқса, уни тезда тузатиб, ишдан чиққан деталларни алмаштириб берамиз.