Компаниямиз яна бир объект – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ишларни якунлади!  Ўзбекистоннинг энг йирик ва нуфузли аёллар ташкилоти билан ишлаш қийин, лекин қизиқарли бўлди!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 1991 йилнинг қишида ташкил топган. Мазкур ташкилот хотин-қизларни касбий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, репродуктив саломатлиги, аёлларнинг бизнес ва бошқа ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштироки каби муҳим масалалар билан шуғулланади.

Server Service усталари катта ишларни амалга оширдилар, жумладан:SHIVAKI чиллерлари

  • маҳаллий автоном бўлмаган кондиционерни ишга тушириш;
  • SHIVAKI чиллерлари ва полга ўрнатиладиган ички блокларни ўрнатиш;
  • электр пайвандланган пўлат қувурлардан иситиш ва сув таъминоти қувурларини ётқизиш;
  • босимли полиэтилен қувурлар орқали сув таъминоти қувурларини ётқизиш;
  • «Армофлекс», «Термофлекс» и ISOCOM материаллари билан қувурлар тизимини изоляция қилиш;
  • автоматик бошқарув тизимга эга марказдан қочма ва айланма PEDROLLO насосларини ўрнатиш;
  • вентиллар, тескари клапанлар ва ўтказувчи кранларни, фланец бирикмаларини ўрнатиш;
  • lllll 24
  • фильтрлар, тебранишни изоляция қилувчи қўшимчалар, паронит қистирмалар, дискли айланма затворларни ўрнатиш.

Якуний босқичда назорат ва созлаш шкафлари ва жалюзи панжалари ўрнатилди. Ўрнатилган тизимларнинг гидравлик синовлари муваффақиятли ўтди.

lllll 64Server Service – саноат кондиционерлари, шамоллатиш ва иситиш тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган компания ҳисобланади. Биз, шунингдек, лойиҳалаш ва Хитойдан махсус ускуналар етказиб бериш билан шуғулланамиз.