Чиллер ва фанкойлларни профилактик текширувдан ўтказиш
Йирик саноат корхонаси мувафақиятли ишлаши учун кондиционерлаш тизими тўғри танланиши керак. Одатдга кўра, шу мақсадда, “чиллер-фанкойл” номли тизим қўлланилади. Чиллер – бу катта қувватли совутиш машинаси, хладагент сифатида оддий сув қўлланилади. Чиллер исталган ташландиқ иссиқлик ёки электр энергияси ёрдамида ишлаши мумкин. Қурилишига кўра чиллерлар мураккаб ускуна саналади ва, бундан ташқари, катта ўлчамга эга. Бошқа исталган машина каби чиллерлар ҳам, албатта, техник ва профилактик хизмат кўрсатишни талаб этади.
Чиллерлар иш вақтида жуда катта босимни ўз зиммасига олади, техник кўрик йилига камида 1 марта ўтказилиши лозим. Бундан ташқари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилган сервис хизмати чиллернинг узоқ вақт узлуксиз ишлашини таъминлайди.
Одатда, сервис хизмати қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Тизимни фреон билан тўлдириш;
- Фильтрларни тозалаш;
- Тизимнинг бутунлиги ва чидамлилигини текшириш;
- Барча механизмларнинг ишлаш қобилиятини текшириш;
- Ишга тушириш-текшириш ишлари.
Чиллерларга даврий сервис хизмат кўрсатиш
Умуман олганда, чиллерларга йилига камида бир марта сервис хизмат кўрсатиш лозим. Бироқ фаол фойдаланилганида ёки бино кучли кирланганида бу жараённи бироз кўпроқ ўтказган яхши.
Ҳар доим ўз вақтида хизмат кўрсатишнинг мавжуд эмаслиги кўп сонли носозликлар пайдо бўлишига олиб келиши муқаррар эканини доимо ёдда тутинг. Носозликларни бартараф қилиш, яъни чиллерни таъмирлатиш сервис хизмат кўрсатиш бўйича тўлиқ ишларни амалга ошириш учун мутахассис чақиришдан кўра сиз учун ҳар қандай шароитда ҳам қимматга тушади.
Унинг ишдан чиқиши бир қатор ноқулайлликларни юзага келтиради, айрим саноат жабҳаларида ишлаб чиқариш жараёнини тўҳтатиб қўйиши мумкин.
Муҳим! Чиллерларга сервис хизмат кўрсатиш нафақат ундан фаол фойдаланилганида, балки у узоқ вақт давомида ишламай турганида ҳам ўтказилиши лозим. Бу ўта муҳим, чунки чиллер ишламаган вақтда зичловчи резина тизими қуриб қолиши мумкин.
Чиллерга сервис хизмат кўрсатиш учун устани қаердан топиш мумкин?
Сервис хизмати учун тегишли соҳадаги сервис маркази билан узоқ муддатли шартнома имзолаган маъқул. Шу ҳолдагина барча олиб борилган ишлар учун кафолат тақдим этилади. Бундан ташқари, бундай шартномани тузиб, чиллерингизга сервис хизмат кўрсатиш белгиланган вақтда амалга оширилишига тўлиқ ишонишингиз мумкин. Албатта, буларнинг барчасига агар синалган сервис марказига мурожаат қилсангизгина эга бўласиз.
Server Service – бу ўз обрўси қадрига етадиган сервси маркази, шунинг учун ҳам бизга мурожаат қилган мижоз қуйидагиларга эга бўлади:
- Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистон бўйлаб чиллерларга тезкор ва сифатли сервис хизмат кўрсатиш;
- Амалга оширилган барча ишлар учун ёзма тарзда тақдим этиладиган кафолат;
- Барча хизматлар ўз вақтида амалга оширилади.
Биз билан ҳамкорлик қилсангиз, чиллерингизга навбатдаги сервси хизмати қачон ўтказилиши керак эканини ёдда тутишингизга ҳожат қолмайди. Фирмамиз билан узоқ муддатли шартнома имзолайсиз ва биз барчасини ўзимиз бажарамиз!
Ўзбекистонда чиллерларга сервис хизмат кўрсатиш зарурми? “Server-Service” сизни кутади!
Чиллерларга хизмат кўрсатиш бўйича бизнинг хизмат турларимизга қуйидагилар киради:
Қурилманинг кўздан кечириш
- Электр таъминоти уланишлари;
- Датчикларнинг уланиши;
- Изоляциядаги нуқсонлар;
- Фреон қувурлари;
- Совутиш машинасининг асосий узел ва агрегатлари;
- Мой оқиши излари мавжудлиги;
- Иссиқлик алмаштиргич қувурларининг улоқларида сув сизиши мавжудлиги;
Иссиқлик алмаштириш юзасида тиқинлар борлигини текшириш:
- Қурилманинг бегона предметлар тушишидан механик зарарланиши;
- Ҳалокатли ҳолат юзага келганида ҳалокат сигналлари ва асосоий параметрлар қийматини ҳисоблаш ва ҳужжатлаштириш;
- Буғлатгичнинг гидравлик қаршилигини ўлчаш ва сарфга мос эканини текшириш;
- Истеъмол қилаётган ток босими ва кучланишини текшириш, текширув натижаларини ҳужжатлаштириш;
- Мой фильтрларидаги мой босимидаги ўзгаришларни бошқарув тизими ёки манометр станциялари ёрдамида текшириш;
- Конденсатор юзасидаги ташқи иссиқлик алмаштиргични тозалаш;
- Кириш релеси ишлашини текшириш;
- Сув совутгичли хладагентни меъёрига келтириш;
- Фреон ва мой сифатини текшириш. Мойни айнимаганини аниқлаш учун синовдан ўтказиш;
- Насоснинг элерктр манбааси уланмаларини текшириш;
- Насоснинг истеъмол токини текшириш.
Фанкойлларга сервис хизмат кўрсатиш бўйича хизмат турларига қуйидагилар киради:
- Ҳаво фильтрини тозалаш;
- Изоляция, маҳкамловчи арматуралар, мувозанатда ушлаб турувчи вентиллар ҳолатини текшириш;
- Фанкойл вентиляторини пуфлашнинг йўқлиги ва ортиқча шовқин чиқариш ҳолатларини текшириш;
- Фанкойл электр двигатели истеъмол қилувчи токни текшириш;
- Дренаж тизимини тозалаш;
- Вентилятор қанотчаларини тозалаш;
- Сув фильтрларини тозалаш;
- Уч йўлакли клапаннинг ишлашини текшириш;
- Ҳаво ва ҳарорат сарфини ўлчаш.