Server Service Plyus компанияси мутахассислари Тошкент шаҳрида иситиш қозонларини сифатли ва қисқа муддатда таъмирлайди.

Замонавий инсон ҳаётида истиш ускуналари муҳим рўл ўйнайди. Шаҳардаги иссиқ сув таъминоти тизим совуқ вақтларда ўз вазифасини тўлақонли адо этолмай қолади, шаҳар ташқарисидаги хонадонларда эса иситиш тизими мутлақ мавжуд эмас. Бу ҳолатларда иситиш қозонлари ўрнатилади. Иситиш қозонлари фақат иситиш тизимида ёки ҳам иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимида қўлланилиши мумкин, иситиш қозонининг ишдан чиқиши икки ҳолатда ҳам етарлича ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.

Агар қозонхона ускуналарини тезкор таъмирлаш керак бўлса, компаниямиз мутахассислари доимо сизнинг ҳизматингнизда. Улар барча зарур маиший ва саноат қозонхона ускуналари соҳасида зарур билим ва иш тажрибасига эга ҳамда ҳам маиший, ҳам саноат йўналишидаги иситиш қозонларини сифатли таъмирлаши мумкин.

Истиш қозонини таъмирлашни бошлашдан аввал, хатто, носозлик кўриниб турган тақдирда ҳам, техниканинг ишлаш қобилиятини тўлиқ диагностикадан ўтказилади. Бу нафақат носозликни бартараф қилиш, балки унинг пайдо бўлиш сабабани аниқлаш учун ҳам шундай қилинади.

Иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатиш, профилктик текшириш ва тозалаш ишларини мунтазам ўтказиб туриш лозим, бу иситиш қозонининг узлуксиз ишлаши муддатини узайтириш ва совуқ мавсумда кутилмаганда носозлик юзага келишининг олдини олишга имкон беради.

Тошкент шаҳрида ва вилоятларда иситиш қозонларини таъмирлаш компаниямиз фаолият йўналишларидан бири саналади. Биз кондиционерлаш ва иситишнинг саноат тизимлари билан узоқ йиллардан бери ишлаб келамиз, ўтган вақт давомида бу соҳада катта тажриба орттирдик. Мутахассисларимиз иситиш ускуналари ёки иситиш тизими билан боғлиқ бошқа носозликларни тезкор ва маъқул нархларда бартараф қилади.

Агар иситиш ускунаси узоқ йиллар давомида сифатли ишлаши сиз учун муҳим бўлса ва агар сиз иситиш ускунангиздаги носозлик такрорланмаслигини истасангиз Server Service компаниясига мурожаат қилинг.

Мутахассисларимиз исталган ишлаб чиқарувчининг ҳар қадай ёнилғида ишловчи иситиш қозонларини  таъмирлаб беради. Компаниямиз ўзининг обрўси ҳақида қайғуради, шунинг учун мутахассисларимиз амалга оширган барча ишлар учун кафолат берамиз.